Latest news

12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  5 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  7 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  53 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2

Суперлига: “Насаф” - “Локомотив”. Превью News

Суперлига: “Насаф” - “Локомотив”. Превью

Суперлиганинг 6-туридаги “Насаф” - “Локомотив” баҳси, турнинг марказий учрашуви саналади.

Учрашув 11 апрель чоршанба куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 6-тур
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
11.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам: 
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро)
Захира ҳаками:  Тўрабек Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров
 
Ўзаро учрашувлар тарихига оид

Ушбу жамоалар миллий чемпионатимизда 26 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 13 тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган 8 учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича  устунлик "Насаф" томонида 37-27.

Бу жамоалар  ўртасидаги учрашувларда “Насаф” – “Локомотив” 5:1 (2 марта), “Локомотив” – “Насаф” 5:2 кўринишидаги энг йирик ҳисоблар қайд этилган.

“Насаф” бу  йилги чемпионатда 5та учрашув ўтказиб, 9 очко тўплади ва  турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Локомотив” жамоаси 5 учрашувдан сўнг 5 очко тўплаб, турнир жадвалида 9-поғонасида бормоқда. Амалдаги мамлакат чемпионнинг бу йилги чемпионатда унчалик омади чопмаяпти.

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида шу пайтгача 13 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 9тасида "Насаф" ғалаба қозонган, 3 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 1 учрашувда дурангга имзо чекилган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 41та тўп киритилган, тўплар нисбати - 26-15ни ташкил этмоқда. Демак, тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида.

“Насаф” ўтган йилги чемпионатда “Локомотив”ни Қаршида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувдаги икки голга ҳам Драган Черан муаллифлик қилган. “Локомотив” жамоаси эса сўнгги бор, 2016 йили Қаршидаги учрашувда 2:1 ҳисобида “Насаф”дан устун келган.

Қаршидаги  сўнгги беш учрашув натижалари
2017 йил. “Насаф” - “Локомотив”   2:0
2016 йил. “Насаф” - “Локомотив”   1:2
2015 йил. “Насаф” - “Локомотив”   1:0
2014 йил. “Насаф” - “Локомотив”   2:5
2013 йил. “Насаф” - “Локомотив”   2:1
 
Учрашувга оид яна маълумотлар

Бу жамоаларнинг ўртасидаги бўлиб ўтган ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келади. Бу сафар ҳам олдиндан учрашувни шундай ўтишини тахмин қилса бўлади.

Бўлажак учрашув, “Насаф”нинг миллий чемпионатдаги 624-учрашуви бўлади.

Мазкур жамоалар ўтган 5-тур учрашувида дурангга эришди. “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1, “Навбаҳор” – “Насаф” 0:0. “Аждарлар” ўтган икки турда дуранг қайд этишди. Бу сафар қаршиликлар ўз майдонида уч очко учун курашиши турган гап. Бу ҳам ўйиннинг кескин бўлишига сабаб бўлади.

“Локомотив” жамоаси бу учрашувга жиддий йўқотишлар орқали ташриф буюради. Жамоанинг икки нафар етакчи ўйинчиси "Насаф"га қарши учрашувда, дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Булар Икром Алибоев ва Родригес Нивалдо.

Мамлакатимизнинг  ОЧЛ иштирокчилари саналган мазкур жамоалар, ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашуви олдидан туқнаш келишмоқда. Бу учрашувдаги ижобий натижа жамоаларга руҳий далда ҳам беради. “Насаф”нинг бу учрашувда ғалаба қозониши учун яхшигина имконияти бор. Чунки “аждарлар” ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепишади.


Эслатиб ўтамиз, “Насаф” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув 11 апрел чоршанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу қизиқарли учрашувга чорлаб қоламиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика