Latest news

01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  0 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0

Суперлига. “Насаф” - АГМК. Превью News

Суперлига. “Насаф” - АГМК. Превью

Суперлиганинг 19-турида “Насаф” Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан, ўз майдонида баҳслашади.

Учрашув 28 июль шанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Суперлига, 19-тур
“НАСАФ” –“АГМК”
28.07.2018. “Марказий” стадион. 20:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Равил Шояхметов (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро)
Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров.

Виктор Серазитдинов бу йилги "Насаф" иштирокидаги учрашувларнинг учинчисига тайинланди. Бунгача Серазитдинов “Насаф” – “Бухоро” 3:1 ва “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувларини бошқарган эди.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва АГМК жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатда ўзаро 21 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 2та ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 32:17. Устунлик “Насаф” томонида.


Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Қаршида бўлиб ўтган 10та ўйиндан 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 2 учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Кўриб турганингиздек, “АГМК” жамоаси ҳанузгача Қаршида ғалаба қозона олмаган. Қаршидаги сўнгги ўзаро дуранг натижа эса 2013 йили қайд этилган. Ўтган йили Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Насаф” 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар:
08.09.2017.  “Насаф” – АГМК 1:0
08.08.2016.  “Насаф” - АГМК 2:1
08.08.2015.  “Насаф” - АГМК 2:0
07.11.2014.  “Насаф” - АГМК  2:2
02.03.2013.  “Насаф” - АГМК  2:2
01.07.2012.  “Насаф” – АГМК 4:2
20.03.2011.  “Насаф” – АГМК 2:1
26.08.2010.  “Насаф” – АГМК 4:0
07.08.2009.  “Насаф” – АГМК 2:1
10.05.2008.  “Насаф” – АГМК 1:0
 
Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 31та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида  22-9.

Жамоалар тўпурарлари


Айни пайтда тўпурарлар бўйича "Насаф"да Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 5та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 8та гол бор, уларнинг 6тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув 27 июл жума куни бўлиб ўтади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика