Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Суперлига. "Металлург" "Навбаҳор"га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди News

Суперлига. "Металлург" "Навбаҳор"га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Бугун Coca Cola Суперлигасида 15-тур беллашувларига старт берилди.

Бекободда "Металлург" жамоаси "Навбаҳор"ни қабул қилди. Бекободликлар сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди.

ЯНГИЛАШ

Metallurg

Zabikhillo Urinbaev - 90'

Superliga. Round 15

04/08/2023, 20:00

1
:
1
Finished

Navbahor

Иброхим Юлдашев - 22'

45'
90'
2'  Ivan Josovic
21'  Kerim Palich
31'  Shahzod Nematjonov (Shakhzod Ubaydullayev)
53'  Husniddin Gofurov
79'  Sardor Abduraimov (Damir Temirov)
84'  Danial Mahini (Daler Sharipov)
90'  Zabikhillo Urinbaev
90'  Damir Temirov
22'  Иброхим Юлдашев
22'  Jasurbek Yakshibayev
59'  Igor Golban
79'  Oston Urunov (Abror Ismoilov)
88'  Abror Ismoilov
90'  Jamshid Iskandarov (Temurkhuja Abdukhalikov)

Суперлига-2023, 15-тур

04.08.2023 йил. 20:00

"Металлург" стадиони, Бекобод.

"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: З.Ўринбоев (Д.Темиров) 90+6 - И.Йўлдошев (Ж.Яхшибоев) 22

Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Олим Абдувосилов, Ойбек Калахўжаев, Достон Раҳмонов.

VAR: Ильгиз Танташев.

AVAR: Аваз Абдуллаев.

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Жамшид Имомов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини (20.Далер Шарипов, 84), 4.Керим Палич, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов (11.Дамир Темиров, 79), 17.Ризо Яздандўст, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов (77.Шаҳзод Убайдуллаев, 31), 33.Иван Йосович.
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Искандар Шойқулов, 19.Эргаш Исмоилов, 23.Беҳруз Шодмонов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (17.Аброр Исмоилов, 79), 8.Жасур Яхшибоев, 10.Жамшид Искандеров (21.Темирхўжа Абдухолиқов, 90), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 91.Тома Табатадзе. 

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 13.Филип Иванович, 19.Дониёр Абдуманнопов, 20.Музаффар Мўминов, 39.Шоҳруҳ Худойбергенов, 77.Асадбек Собиржонов.

Огоҳлантиришлар: И.Йосович 2, К.Палич 21, Ҳ.Ғофуров 53 - И.Голбан 59

Четлатиш: А.Исмоилов 88


90+6 - ГОООЛЛЛ, Забиҳилло Ўринбоев бош билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

90+4 - Яхшибоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

90+3 - Зарбааа, А.Тошқўзиевнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

2-бўлимга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90 - Ўзгариш: Ж.Искандеров ўрнига Т.Абдухолиқов туширилди.

88 - Қизил. Захирадан тушган Аброр Исмоилов бош ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

84 - Мезбонларда Маҳини ўрнига Далер шарипов туширилди.

82 - Зарбааа, Жасур Яхшибоев 7-8 метрлардан яккама-якка вазиятда тўпни бироз юқорига тепди.

79 - Ўзгаришлар: Мезбонларда С.Абдураимов ўрнига Д.Темиров, меҳмонларда эса О.Ўрунов ўрнига А.Исмоилов тушди.

76 - Зарбааа, ана холос... Ўткир Юсупов тўпни кутилмаган жарима майдончаси ичида олдириб қўйди. З.Ўринбоев эса тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди ва адашди.

75 - Остон Ўруновнинг узоқдан тепган тўпи регби спорт турида очко берарди, футболда эмас.

71 - Яхшибоевнинг пасидан кейин Жўрабеков кучли зарба берди, ноаниқ.

67 - Зарбааа, бурчак тўпидан кейин Голбаннинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

60 - Зарбааа, Яхшибоевнинг зарбасидан кейин дарвозага аниқ кетаётган тўпни Яздандўст қайтариб юборди.

59 - Ғофуровни тўзтатиб қолгани учун Голбан огоҳлантирилди.

55 - "Металлург" тезкор қарши ҳужумга борди. Ш.Убайдуллаев рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади.

53 - Огоҳлантириш: Мезбонлардан Ҳ.Ғофуровга сариқ.

50 - Зарбааа, мезбонларнинг эронлик ҳимоячиси Яздандўстнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Иккинчи бщлимга старт берилди.

Танаффус!

45+1 - Йосовичнинг бош билан берган зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.

1-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44 - Ш.Жўрабековнинг жаримадан тепган тўпидан кейин тўп рикошет бўлиб бурчакка кетди. "Навбаҳор" эса кетма-кет учинчичи бурчак зарбасини ижро этади.

41 - Керим Паличнинг зарбаси ноаниқ кетди.

40 - Зарбааа, Остон Ўрунов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Акмал Ортиқов тўпни ушлаб олди.

31 - Ўзгариш: Мезбонлар таркибида жароҳат олган Шаҳзод Неъматжонов ўрнига Шаҳзод Убайдуллаев туширилди.

28 - Ғофурбековнинг зарбаси ноаниқ.

22 - ГОООЛЛЛ, Яхшибоевнинг жаримадан узатган тўпини Иброҳим Йўлдошев дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

21 - Комил Расулов ВАРни ўзи бориб кўргач қизилни бекор қилди ва Паличга сариқ карточка кўрсатди. 

Бош ҳакамни ВАРни кўргани ўзи кетди. Кутамиз...

17 - Ана бўлмаса, бош ҳакам Комил Расулов Болтабоевга нисбатан қўполлик учун Керим Паличга қизил карточка кўрсатди. Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

15 - Зарба, Искандеровнинг жаримадан тепган тўпига бироз аниқлик етишмади.

13 - Зарбааа, мезбонларнинг биринчи аниқ зарбасини З.Ўринбоев йўллади. Ўткир Юсупов тўпни аввалига қўлидан чиқариб юборди, иккинчи уринишда эса ушлаб олди.

10 - "Металлург" яхши ҳужум ташкиллаштирди, якунда ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

7 - Остон Ўруновнинг кучли зарбаси жуда ноаниқ кетди.

4 - Зарбааа, Табатадзенинг жаримадан тепган тўпини А.Ортиқов қайтарди. Қайтган тўпни Голбан дарвозага киритди, лекин Игор офсайдда экан.

2 - "Навбаҳор" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепади. Йосовичга сариқ.

Учрашув вақтидан 4 дақиқа кечикиб бошлади. Уни наманганликлар бошлаб беришди.

Бекободда жамоалар ҳали ҳам майдонга тушиб келишмади. Сабаби ҳозирча бизга номаълум. 

Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Бекободда катта футбол куни. "Металлург" жамоаси "Навбаҳор"ни меҳмон қилади. Учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика