Latest news

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Суперлига. 2 та четлатиш, гол урилмаган пенальти — "Металлург" "Бухоро" билан муроса кўчасини танлади News

Суперлига. 2 та четлатиш, гол урилмаган пенальти — "Металлург" "Бухоро" билан муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Металлург" – "Бухоро" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

22-тур

20 октябрь, жума

МЕТАЛЛУРГ – БУХОРО 0:0 

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:30

Гол урилмаган пенальти: Забиҳилло Ўринбоев 49' (дарвозабон)

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Маъруф Тиллоев

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Ҳусан Худойбердиев 

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 8.Искандар Шайкулов, 9.Забиҳилло Ўринбоев (с), 14.Аброрбек Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов, 83), 15.Сардор Абдураимов (7.Ҳусниддин Ғофуров, 71), 17.Ризо Яздандўст, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (20.Далер Шарипов, 86), 77.Шаҳзод Убайдуллаев (23.Беҳруз Шодмонов, 86), 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 11.Дамир Темиров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 70.Алишер Хайруллаев.

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев (с) (88.Всеволод Нихаев, 68), 10.Ҳумоюнмирзо Иминов (9.Жасур Холтўраев, 46), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 22.Маҳмуд Жўрабоев, 70.Александар Станисавлевич (8.Аслиддин Турсунпўлатов, 60), 77.Асилбек Қаюмов (7.Муҳаммаджон Раҳимов, 46)80.Фарруҳжон Иброҳимов, 91.Асилжон Бегимқулов, 94.Фране Икич.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 6.Беҳзод Камолов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 29.Чингизхон Қоиров.

ОгоҳлантиришларШаҳзод Убайдуллаев (45+3), Муҳаммаджон Раҳимов (47), Асилжон Бегимқулов (70), Ҳусниддин Ғофуров (90+1), Всеволод Нихаев (90+3).

Четлатишлар: Искандар Шайкулов (18), Маҳмуд Жўрабоев (39).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Бу гал Нихаев қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

90+1. Ҳусниддин Ғофуров қоида бузгани учун сариқ карточка олди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Убайдулалев ўрнига Шодмонов, Ғофурбеков ўрнига Шарипов тушди. 

83. "Металлург"да алмаштириш: Тошқўзиев ўрнига Исмоилов баҳсни давом эттиради. 

81. Зарбааа! Забиҳилло Ўринбоевнинг тўхтатмасдан, ҳаволатиб берган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

78. Ууух! Жасур Холтўраев қулай вазиятга эга бўлди, аммо унинг зарбаси йўлига Ризо Яздандўст ғов бўлди.

77. Жасур Холтўраев ҳужум вақтида фоль ишлатди, у Ризо Яздандўстни йиқитишга мажбур бўлди. 

74. Муҳаммадали Алиқуловнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди, ҳатто тўп майдонда қолди, уни Кукич илиб олди.

71. "Металлург"да ўзгариш: Абдураимов ўрнига Ғофуров майдонга тушди.

70. Асилжон Бегимқулов "Металлург"нинг потенциал ҳужумини бузиб қўйгани учун огоҳлантирилди. 

68. "Бухоро"да алмаштириш: Жўраев ўрнига Нихаев туширилди. 

66. "Металлург" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда, бироқ бундан ҳали самара чиққани йўқ. 

60. "Бухоро"да алмаштириш: Станисавлевич ўрнига Турсунпўлатов ўйинга қўшилди.

59. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум қилишмоқда, аммо ҳозирча якуний нуқта йўқ.  

55. Уууух! Забиҳилло Ўринбоев бир ҳимоячини, сўнг дарвозабонни ҳам алдади, аммо ўткир бурчакдан тўпни дарвозага кирита олмади.

54. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг чап оёқда йўллаган зарбасидан кейин тўп рикошет орқали дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

53. Шаҳзод Убайдуллаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Фране Икич огоҳлантирилди. 

51. Ууух! Шаҳзод Убайдуллаев бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозани аниқ нишонга ололмади, унга ҳимоячилар халақит қилиб қолишди. 

49. Забиҳилло Ўрибоевнинг пенальтидан тепган зарбасини Лука Кукич қайтарди! 

48. Пенальти! Алиқуловнинг пасидан кейин тўп Фарруҳжон Иброҳимовнинг қўлига тегиб кетди. 

47. Раҳимов Ғофурбековга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Бухоро"да 2 та ўзгариш: Иминов ўрига Холтўраев, Қаюмов ўрнига Раҳимов майдонга тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+3. Шаҳзод Убайдуллаев Асилжон Бегимқуловга нисбатан қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

42. Иззатилло Пўлатов ҳужум чоғида Ризо Яздандўстги нисбатан қўполлик ишлатди. 

39. Маҳмуд Жўрабоев майдондан четлатилди! У акробатик усулда зарба бермоқчи бўлиб, Даниал Маҳинининг юзига тепиб юборди. Энди жамоалар 10 кишидан бўлиб қолишди. 

36. Маҳмуд Жўрабоев Сардор Абдураимовга нисбатан қоидани бузди.

33. Зарбааа! Ҳумоюнмирзо Иминовнинг чамаси 13 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

32. Александар Станисавлевичнинг чап қанотдан оширган тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдондан чиқиб кетди, бурчак зарбаси. 

26. Асилжон Бегимқуловга нисбатан қоида бузилди – белгиланган жарима тўпи ичкарига оширилди, Фарруҳжон Иброҳимов бош билан ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

23. "Бухоро" ҳужумни кучайтиришди, аммо иш зарбага қадар етиб бормаяпти.

20. Иззатилло Пўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у билан ҳаммаси жойида. Буёғига бекободликлар бир киши кам ўйнашади. 

18. Искандар Шайкулов Иззатилло Пўлатовга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва қизил карточка олди. 

17. Аброрбек Тошқўзиев жамоасини олдинга бошламоқчи бўлди, аммо унинг ҳимоядан туриб оширган пасидан сўнг тўп Иззатилло Пўлатовга тегиб, майдонни тарк этди. 

14. Бухороликлардан "зарбалар ёмғири" – ҳар бир зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди. Якунда Асилжон Бегимқулов дарвозани пойлашда адашди. 

12. Зарба! Шаҳзод Убайдуллаевнинг ерлатиб берган зарбасига аниқлик етишмади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.  

11. Зарбааа! Маҳмуд Жўрабоев ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, Акмал Ортиқовнинг маҳоратини синовдан ўтказиб кўрмоқчи бўлди, ердан келган тўп бекободликлар посбонига қийинчилик туғдирмади. 

6. "Бухоро" бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилмоқда. 

3. Убайдуллаевнинг узатмасидан сўнг Забиҳилло Ўринбоев ҳимоячилар қуршовида деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди, Лука Кукич ўз ўрнида! 

2. Аброр Тошқўзиевнинг хатосидан кейин "Бухоро" вакили Маҳмуд Жўрабоев рақибни аяган ҳолда кучсиз зарба йўллади. 

1. Учрашув бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 16:30 да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика