Latest news

02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  0 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8

"Сен пенальти урмасанг, сенга пенальтидан уришади" "Локомотив" "Сўғдиёна"ни таслим қилди News

"Сен пенальти урмасанг, сенга пенальтидан уришади" "Локомотив" "Сўғдиёна"ни таслим қилди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

“Локомотив” – “Сўғдиёна” - 1:0
5 ноябрь 2021 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Шавкат Насибулаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистенти: Алишер Усмонов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 45+4, - 1:0.

Голга айланмаган пенальти: Марко Колакович 45 (дарвозабон)

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Ислом Қобилов, 5.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (14.Азизбек Амонов, 46), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Жасур Жалолиддинов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (45.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 79), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёр Туропов, 94.Хушидбек Мухторов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Дилшод Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Жавоҳир Сидиқов, 10.Марат Бикмаев, 22.Самуэль Опекс, 27.Ислом Рашидхонов, .

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5.Аюбҳон Нўмонов, 6. Искандар Шайкулов, 8. Жамшид Болтабоев, 11. Жасур Ҳасанов (28. Эргаш Исмоилов, 46), 17. Шаҳбоз Жўрабеков (18. Дарко Станоевич, 84), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 31. Лука Чермель, 77.Саҳоб Рашидов (15. Жасур Ҳакимов, 58), 93. Марко Колакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 25. Нодир Қўйбоқов,  88. Муҳсин Бозоров.

Огоҳлантиришлар: Хуршидбек Мухторов 44, Ислом Қобилов 59.


ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жўрабеков ўрнига Станоевич тушди

79. Ўзгариш. "Локомотив". Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Нурмуҳаммад Тошпўлатов

71. Ўзгаришлар. "Локомотив". Жалолиддинов ва Жумабоев ўрнига Опекс ва Сидиқов тушди



70. ЗАРБА! Жалолиддиновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

67. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Ҳакимов тўпга зарба бера олмади!

61. ЗАРБААА! Ҳакимовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди! 

60. Жасур Ҳакимов гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва гол инобага олинмади

59. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ислом Қобилов

58. Ўзгариш. Рашидов ўрнига Ҳакимов тушди

56. ЗАРБАААА! Туроповнинг акробатик йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди!

54. ЗАРБААА! Эргаш Исмоиловнинг жарима майдони ичдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

46. Ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Исмоилов

46. Ўзгариш. Абдухолиқов ўрнига Амонов тушди





45+4. Биринчи тайм тугади

45+4. ГООООООООООООООООООООООЛ. Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан гол урди 1:0






45+3. Темурхўжа пенальтидан гол урди, аммо Қодирқулов жарима майдонига зарбадан олдин кириб кетгани учун ҳакам зарбани қайтадан тепиш керак деди

45+2. Пенальти! Энди "Сўғдиёна" дарвозаси томон!




45.Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБААА! Колаковичнинг 11 метрли нуқтадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди! 





44. Огоҳлантириш. Хуршид Мухторов

42. Пенальти! "Локомотив" дарвозаси томон!



20. Зарба! Жамшид Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

15. Учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец стадиондан кузатиб бормоқда

10. Бугунги ўйинни "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев трибунадан кузатиб бормоқда. У захира ўриндиғида ўтира олмайди. Сабаби Бақоев Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Насаф"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун дисквалификация учраган. 

9. Бугун "Сўғдиёна" тўпурари Шоҳруз Норхонов сариқ карточкалари 4тага етгани боис майдонга туша олмайди.

8. "Локомотив" гол урди, аммо ҳакам ундан олдин қоида бузилганини англатувчи ҳуштакни чалиб бўлганди

8. Зарба! Абдухолиқовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

6. Хавфли вазият! Чап томондан Рашидовнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Болтабоев дарвозага йўллай олмади! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 16:00да бошланади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика