Latest news

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  5 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди News

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди

Суперлига 5-тури доирасидаги "Локомотив" – "Андижон" учрашуви якунига етди.

Суперлига

5-тур

Lokomotiv

Sardor Abdunabiyev - 85'

Superliga. Round 5

04/04/2024, 19:15

2
:
1
Finished

Andijan

Islom Mamatkazin - 55', Shakhrom Samiev - 70'

45'
90'
54'  Ivan Rogac
66'  Jasur Hakimov (Sardor Abdunabiyev)
75'  Анзур Исмоилов (Izzat Abdullaev)
85'  Sardor Abdunabiyev
85'  Ivan Bulatovic (Собит Синдаров)
32'  Luka Zgurskiy
38'  Islom Mamatkazin
55'  Islom Mamatkazin
55'  Bektemir Abdumannonov
61'  Luka Zgurskiy (Shakhrom Samiev)
70'  Shakhrom Samiev
79'  Farkhod Sokhibjonov (Demir Imeri)
79'  Sherzod Esanov (Farhod Bekmurodov)
90'  Bektemir Abdumannonov (Armin Bosnjak)

"Локомотив" – "Андижон" 1:2  

4 апрель. "Локомотив" стадиони. 19:15

Гол: Сардор Абдунабиев 85' – Ислом Маматказин (Бектемир Абдуманнонов) 55', Шаҳром Самиев 70'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов   

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров  

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 8.Дамьян Крайишник, 10.Иван Булатович (27.Собит Синдаров, 85), 14.Дилшод Комилов, 15.Жасур Ҳакимов (7.Сардор Абдунабиев, 66), 17.Санжар Турсунов (с), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов (11.Иззатилла Абдуллаев, 75).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 6.Шерзод Комилов, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Лазиз Мирзаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсанов (8.Фарҳодбек Бекмуродов, 79), 9.Леван Арвеладзе, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубаня (с), 17.Фарҳод Соҳибжонов (31.Демир Имери, 79), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Ислом Маматказин, 51.Лука Згурский (99.Шаҳром Самиев, 61), 71.Бектемир Абдуманнонов (94.Армин Бошняк, 90+5).

Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 4.Марлен Чобанов, 10.Илҳом Абдиғаниев, 14.Абдураҳмон Комилов, 66.Илҳом Алижонов.

Огоҳлантиришлар: Лука Згурский (32), Ислом Маматказин (38), Иван Рогач (54).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Андижон"да ўзгариш: Абдуманнонов ўрнига Бошняк майдонга тушди. 

90+2. Уууух! Дилшод Комилов жарима майдончаси ичига ёриб кирди, сал қолса автогол кузатиларди. Ўйин қизигандан қизиди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

90. Зарбааа! Йўлдошевнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка супер сейв намойиш этди! 

88. Ууууух! Турсуновнинг узатмасидан кейин Комилов бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

85. "Локомотив"да алмаштириш: Булатович ўрнига Синдаров учрашувни тугатиб қўяди. 

85. ГОЛ! Дилшод Комиловнинг зарбаси рикошет орқали Сардор Абдунабиевга етиб борди ва у собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди – 1:2!

84. Тиниб-тинчимас Абдуманнонов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба беришнинг ҳам уддасидан чиқди. 

79. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Соҳибжонов ўрнига Имери, Эсанов ўрнига Бекмуродов тушди.

78. Зарбаа! Самиевнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан бўлса-да қайтара олди. 

75. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Абдуллаев ўйинга қўшилди.

74. Зарбаааа! Йўлдошевнинг акробатик зарбасига аниқлик етишмади. 

73. "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳасановнинг ўнг қанотга оширган паси сал кучлироқ чиқиб қолди, акс ҳолда вазият жиддий тус оларди. 

70. ГОЛ! Ҳимоячи Рогач ва дарвозабон Султоновнинг қўпол хатосидан сўнг Самиев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди! 

66. "Локомотив"да алмаштириш: Ҳакимов ўрнига Абдунабиев баҳсни давом эттиради.

61. "Андижон"да ўзгариш: Згурский ўрнига Самиев туширилди. 

57. Ууух! "Локо" футболчиси Крайишникнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

55. ГОЛ! Бектемир Абдуманноновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Ислом Маматказин дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1!  

54. Иван Рогач Бектемир Абдуманноновни очиқчасига йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Ҳакимов Арвеладзега нисбатан қўполлик ишлатди. 

49. Абдуманноновнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+1. Зарбааа! Шерзод Эсанов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба йўллади, Султонов жамоасини қутқарди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Сардор Азимов ўнг қанотдан олдинга бориб, йиқилиб тушди, бироқ ҳакам у симуляция қилди деб топди ва дарвозабон тўпни ўйинга киритишини билдирди.

38. Маматказин жарима майдончаси чизиғи олдида Абдулазизхон Абдурашидовни йиқитди ва сариқ карточка олди. "Локо" стандартга эга бўлди, бироқ бундан самара чиқмади. 

32. Лука Згурский Иван Рогачги нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

31. Фарҳод Соҳибжонов ўнг қанотдан ёриб кирмоқчи бўлаётиб ҳимоячилар қаршилигига учради ва йиқилиб тушди, аммо қоида бузиш қайд этилмади.  

28. Ўйин темпи у қадар юқориэмас. Айтарли вазиятлар ҳам йўқ.

23. Дамьян Крайишник майдон марказида Леван Арвеладзега нисбатан қоидани бузди. 

19. Иван Рогач қанотдан олдинга бораётган Азимовни қоидага монанд тўхтатиб қолишга эришди. 

15. Бош ҳакам VAR томон отланди ва вазиятни кўриб, пенальтини бекор қилди. 

14. "Локо" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Суҳроб Султонов бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Бектемир Абдуманноновни йиқитди...  

11. Зарбааа! Иван Булатовичнинг чап оёқдаги зарбаси анча хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

7. Абдуманнонов жарима зарбасидан узатмани амалга оширмоқчи бўлди, бироқ тўп "темирйўлчилар" ҳимоячилари орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.  

4. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ўйиндаги устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 19:15 да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика