Latest news

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  2 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  7 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат! News

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат!

Сир эмаски, охирги йилларда ЎФА раҳбарияти ўзбек футболидаги кўплаб нопок ишлар юзасидан очиқлик ва ҳалоллик йўлига ўтган ҳамда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳакамлик, келишилган ўйинлар ва ҳоказо юзасидан ЎФА амалга ошираётган ишлар таҳсинга лойиқ. Лекин шунга қарамасдан давлат томонидан молиялаштириладиган клублар ривожланиш йўлидан юриш ўрнига бошқарувдагиларнинг манфаатига хизмат қилиб келмоқда. Ҳеч бир Суперлига клуби ҳозирча замонавий тенденцияларга жавоб бериш тугул, уларга интилиш борасида ҳам мақтана олмайди. Мақсадсиз ўтказаётган мавсуми учун жавобгарлик ҳисси йўқ клубларимиз бундай муҳитга ўрганиб қолишган, афсуски.

Клублардаги бош директор лавозими қоғозда жарангли эшитилиши мумкин, лекин амалда Суперлига клубларида бош директор жамоага вазифа ёки талаб қўйишга қодир эмас. Сир эмаски, ўзбек футболида бош мураббийлар нафақат жамоа устидан ҳукмронлик қилади, балки клубга йўналтирилаётган пулларнинг тақсимотининг назоратини ҳам ўз қўлига олган. Бу эса ривожланмаётган клубларимизнинг тобора тубга қараб кетишига замин яратмоқда. Чунки бош мураббий учун асосий жамоадан бошқа бўғин йўқ ва қолганлар энг пастки даражада. Бу ҳам ўзбек футболидаги энг катта муаммоларимизнинг асосларидан бири.

Шу боисдан ҳам ЎФА раҳбариятидан ФИФА кунлари туфайли бўладиган танаффус пайтида Суперлига клубларининг хўжайинлари, таъсисчи ёки клуб президентлари иштирокида очиқ мулоқот шаклида журналистлар билан учрашув ташкил этиб беришларини сўраб қоламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика