Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   17 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Суперлига клублари пандемиядан зарар кўрдими? Чемпионат қандай давом этади? News

Суперлига клублари пандемиядан зарар кўрдими? Чемпионат қандай давом этади?

«Пахтакор»дан бошқа ҳар бир жамоанинг молиявий ҳолати зарар кўриши мумкин.

Ўзбекистондаги ягона хусусий клуб мақомида бўлган «Пахтакор» шахсий инвесторларнинг капитали асосида молиялаштириляпти. Буни барчамиз биламиз.

АГМК, «Қизилқум» ва «Металлург» бевосита аниқ бир заводга қарашли.

«Насаф», «Машъал», «Бунёдкор», «Бухоро» Ўзбекнефтегаз қошидаги бўлимлар томонидан молиялаштирилади.

«Локомотив», «Сурхон» жамоалари давлат томонидан бириктирилган ўзларининг титул ҳомийларига эга ва бошқа даромадлари йўқ.

«Навбаҳор», «Андижон», «Сўғдиёна». Бу ерда Жиззахликлар ҳам титул ҳомий, ҳам ҳокимият томонидан молиялаштирилади.

Фақатгина «Қўқон-1912» жамоаси "Қўқон спирт" томонидан ажратиладиган бардани сотиш орқали ўзини-ўзи молиялаштиради. Шунингдек, яна 2-3та даромад олиб келадиган йўналишлари бор.

Умумий қилиб айтганда, пандемия фақат иккита клубга таъсир қилмаслиги мумкин. Булар «Пахтакор» ва «Қўқон-1912».

Бугунги кунда барча соҳа вакиллари коронавирусга қарши биргаликда кураш олиб боряпти. Бу вазиятда энг катта юк, давлат бюджетини таъминловчи тизимлар «бўйнига» тушяпти. Уларнинг ичида АГМК ҳам бор, Навоийдаги НГМК, Ўзбекистон темирйўллари, Ўзбекнефтегаз ва барча ҳокимиятлар. Демакки, бизда клублар ҳомийларининг кутилмаган харажатлари ошиши орқали 2020 йилги бюджет қисқаришига олиб келиши мумкин.

Европада бу бошқача кўринишда бўляпти. Улар томошабинлар ташрифи, ТВдан тушадиган даромад, маркетинг ва бошқа даромадлардан маҳрум. Ўзбекистонда «Навбаҳор»ни ҳисобга олмаса, қолган клубларда мухлислардан тушадиган даромад клуб бюджетига айтарли таъсир қилмайди. Маркетинг эса бизда йўқ, ТВдан ҳам ҳали бери даромад келмайди.



Гувоҳи бўлганингиздек, бизнинг клубларда ҳам 2020 йил учун молиявий харажатлар кескин тушиб кетиши мумкин. Ҳали бирор клуб маошлар қисқартирилгани ҳақида баёнот бермади. Лекин ҳомийлардан тушадиган маблағ камаядиган бўлса, бундай бўлиши табиий. Бу ерда ҳеч бир клуб ҳеч нима қила олмайди. ПФЛга ёзиш ҳам фойда бермайди. Буни аввало футболчиларнинг ўзлари тушуниши керак. Бугунги кунда маоши билан мақтана олмайдиган шифокорлар барчамизнинг жонимизга оро кираётганини инобатга олсак, виждонан бу қарорга қўшилиш керак бўлади.

Энди чемпионат ҳақида. Чемпионат қандай давом этади? ТВда сўнгги вирус аниқланганидан кейинги 15 кун ўтиб карантин тугаши ҳақида кўп гапиришяпти. Бу тўғри, биргина инсон бутун дунёга сочилган вирусга сабаб бўлди. Биз ҳам кўчада вирус юқтирган инсон қолмаганига аниқлик киритилмагунича давлатни ва ўзимизни асрашимиз керак. Футболдан кўра кўпроқ ҳайит намозига қадар карантин тугаши барчасидан муҳимлигини билиб турган юртдошларимиз ҳам миллионларни ташкил этади.

Ҳозирча чемпионатнинг 3та тури якунига етиб улгурган. Тошкент шаҳар чемпионатида эса эндигина 1та турни ўтказган эдик. Бизнинг режага кўра, Тошкент шаҳар чемпионати май ойи сўнгида тугаши ва август ойидан иккинчи давра бошланиши керак эди. Эндиги режамиз бошқача, августдан чемпионат давом этади ва у фақатгина битта даврани ўз ичига олади. Карантин тугагач жамоаларга 1 ҳафта машғулот ўтказиб олиш имконияти берилади ва кейин Тошкент шаҳар Кубоги ўйналади.



Менимча ҳам ПФЛнинг режаси шундай тартибда бўлгани маъқул. Энди 23та тур, иккита кубок ва терма жамоалар ўйинига жой топиб бериш жуда мушкул иш. Қолаверса, Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳрида Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу борадаги ечимлардан бири шундаки, жамоалар август ойидан чемпионатни давом эттирадилар, тақвимда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Фақат ўйинлар 4-турдан давом этади. Карантин тугаганидан кейин жамоалар бирданига майдонга тушмайдилар. Бу ерда ҳали «Пахтакор» иштирокидаги ОЧЛ бор. Демак, биз Ўзбекистон Кубоги гуруҳ ўйинларини уй-сафар тизимида ўтказиш орқали июнь (тўлиқ) ва июль (дастлабки икки ҳафта) ойларини ўтказиб оламиз. Ҳар бир жамоада 6тадан ўйин пайдо бўлади. Лига Кубогига бу йил дам бериб турса ҳам бўлаверади. Августдан 2-давра ва Ўзбекистон Кубоги давом этиши керак эди. Ўзбекистон чемпионати ўйинларини битта даврага қисқартириш орқали биз августдаги тақвимга ҳеч қандай ўзгаришсиз тушиб олишимиз мумкин.

Бунинг фойдали томонлари аввало бюджети қисқарган клублар учун қўл келади. Табиийки уларнинг сафар харажатлари камаяди, ўйинлар сони 13тага камайганидан кейин мукофот пуллари ҳам шунча ўйинга қисқаради.

Про лигада 8тадан жамоа 4та давра ўйнаши керак эди. Табиийки улар ҳам энди мавсумни тўлиқ ўтказа олмасликлари мумкин. Бундай вазиятда Про лига жамоалари сонини 10тага ошириб, 2та давралик турнирни йўлга қўйиш вариантини кўриб чиқса бўлади. Шунда июнь ойидан бошланадиган Про лига 18 турдан иборат бўлади. Ўзбекистон Кубогига ОЧЛ лицензиясидан ўтган жамоаларни қўйиш орқали, Про лига ва биринчи лига жамоалари учун ўз Кубокларини йўлга қўйиб берса бўлади. Бу ҳам битта таклиф. Таклифлар аслида кўп ва энг кераклигини муҳокамага қўйса бўлади. Менда эса шулар.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика