Latest news

01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  0 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  1 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  5 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  9 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  1 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  38

Суперлига иштирокчиларига тақиқ қўйилса, "Евро-2020"да ким ўйнайди? News

Суперлига иштирокчиларига тақиқ қўйилса, "Евро-2020"да ким ўйнайди?

Португалияни "Вулверхэмптон" қутқаради, Англияни – "Астон Вилла".

УЕФА президенти Александр Чефериннинг топ-клубларнинг "инқилоби" ва Суперлига ташкил этилишига реакцияси кескин бўлди. Чеферин ушбу клуб футболчиларига кескин чоралар кўриш ва тақиқлар қўйиш ҳақида ўйлашаётганини тасдиқлади. Ҳозирча бу УЕФА томонидан қарши билдирилган кескин жавоблардан бири. Бу ҳақиқатга қанчалик яқин ва чиндан шундай бўладими ёки йўқ, ҳали анча муҳокама бўлади. Айни дамда эса биз Суперлига асосичилари бўлган 12 клуб вакилларисиз бўлажак "Евро"да ким фаворит бўлишини тахмин қилиб кўрдик. 


Англия

Ҳа-ҳа, биз Деклан Райс жароҳатидан қутилиши зарурлигини унутмадик. У билан бирга шерик қилиб "Вест Хэм"да ёрқин ўйин намойиш қилаётган Жесси Лингардни ҳам таркибга киритардик, аммо ҳозирча футболчи "Манчестер Юнайтед"га тегишли.

"Астон Вилла" Саутгейт термасининг базавий клубига айланади – Англия миллий термаси яқин захирасида клубнинг ҳужумчиси Олли Уоткинс ҳам бор.


Германия

Бундеслига клублари ҳозирча Суперлигада иштирок этишга қаршилиги сабаб Йоахим Левга у қадар қийин бўлмайди. Бироқ йўқотишлар бор ва жамоа яхши футболчилардан айрилди: Тони Кроос, Илкай Гюндоган ҳамда "Челси" вакиллари Кай Хавертц ва Тимо Вернер.


Франция

Килиан Мбаппе сафда – барчаси ажойиб. Бироқ амалдаги жаҳон чемпионларига Нголо Канте, Поль Погба, Уго Льорис, Оливье Жиру ва Антуан Гризманн ёрдам бера олмайди.

Марказий ҳимоячи Дайо Упамеканонинг "Евро"да ўйнашига ҳеч қандай хавф йўқ. Ҳаттоки "Бавария"га кўчиб ўтса-да, Дешам учун бу муаммо туғдирмайди.  


Испания

"Реал", "Барса" ва "Атлетико" футболчиларисиз таркиб тўплаш – Испания термаси учун ўзига хос вазифа бўлиши турган гап. Лекин негадир, биз Луис Энрике штаби бу вазиятдан чиқиб кета олишига ишонамиз. Саралашнинг 10 ўйинида Энрике ва вақтинча термани бошқарган Роберт Морено 41 футболчи хизматидан фойдаланди.

2019 йил Норвегияга қарши беллашувда Испания тарихида илк бор мамлакат терма жамоаси асосий таркибида 11 хил турли клуб футболчилари майдонга тушди. Шундай экан, "қизил фурия" ҳақида аниқ бир гап айтиш қийин.


Португалия

Криштиану Роналдунинг Али Дайи ўрнатган мангу рекордини янгилаши катта сўроқ остида қолиб кетадиган кўринади. Наҳотки, Роналду бир қадам қолганда маррага ета олмайди-ми?

Бироқ Фернанду Сантуш ҳар қандай қийин вазиятда "Вулверхэмптон"га суяниши мумкин. Ҳимоя марказида эса ҳамон қаримайдиган Фонте – Пепе – улар учун ёш шунчаки паспортдаги рақам.


Афсуски, ажойиб спорт формасига кириб олган Педру Нету ("Вулверхэмптон") жиддий жароҳат олган ва катта эҳтимол қитъа чемпионатини ўтказиб юборади.

Италия

Роберто Манчини жамоасининг камида ҳужум чизиғи ёмон эмас-а? 



Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Бундай экстремал вазиятда яна кимларга имконият бериш зарур?


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика