Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди News

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини оширишга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилган эди. Мазкур анъана янги старт олган мавсумда ҳам давом эттирилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига 1-тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ҳакамлар, назоратчилар, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинар давомида 1-тур учрашувларида ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев ва бошқа йўриқчилар томонидан тушунтирилди. ОАВ вакиллари ҳам тур доирасидаги ҳакамлик, турли баҳсли вазиятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бу каби семинарлар мавсум давомида ўтказиб борилади.


Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика