Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  13 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  11 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  24 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  68 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар News

Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар

Ҳозирда давом этаётган турда худди шундай ҳолат гувоҳига айландик.

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" — ОКМК учрашувининг биринчи бўлими роппа-роса бир соат давом этди, сабаби ўйиннинг 32-дақиқасида ОКМКнинг стандарт вазият ижро этиши натижасида Нодирбек Абдураззоқов мезбонлар дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди. Ҳакам голни инобатга олди, бироқ вазиятга ВАР аралашди. Беллашув бош ҳаками Найим Қосимов якуний қарорни чиқаришига нақ 13 дақиқа сарфлади ва ўйинни майдон марказидан бошлаш кераклигини маълум қилди. Шу боис у биринчи бўлимга 14 дақиқа қўшиб берди. Шу муносабат билан Суперлигада жорий мавсум узоқ давом этган эътиборга молик ўйинларни кўриб чиқамиз.

"Андижон" - "Бунёдкор

Аслида 11 дақиқа қўшилган ёки ундан кўпроқ давом этган жорий мавсумдаги беллашувларлар етарлича. Бироқ мазкур тўқнашув ўзгачалиги билан ажралиб туради. Биринчидан, бу ўйинда бош ҳакам Азиз Асимов 1-бўлимга 11 дақиқа қўшиб берган. Иккинчидан, кўп вақт қўшиб беришига сабаб бўлган воқеа интернетда шов-шувга айланиб кетди. Дастлаб 31-дақиқада бурчак узатмасидан сўнг Желкович "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди. Асимов вазиятни ВАР билан муҳокама қилаётган чоғда Усмонали Исмоналиев Муҳаммадкарим Тоировга нисбатан таэквондо услубини қўллади ва майдондан четлатилди. Кейинчалик гол инобатга олинди. 

ОКМК - "Локомотив"

Аслида мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилганди, бироқ 90-дақиқадан сўнг футболчилар бош ҳакам Достон Мирзараимовнинг якуний ҳуштаги чалинишини 13 дақиқа кутишди, сабаби Азиз Холмуродов томонидан ишлатилган қоидабузарлик ВАР орқали кўриб чиқилиб, ОКМК футболчиси майдондан четлатилди. Сўнгра Абдуллоҳ Йўлдошевнинг голи ҳам ВАР орқали узоқ вақт кўрилиб, якунда бекор қилинди.

"Нефтчи" - ОКМК

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимига Абдурашид Худойберганов томонидан 6 дақиқа қўшиб берилганди, бироқ ўйин якунига етиш арафасида мезбонлар вакили Жасур Жалолиддиновнинг майдонга оёғини ушлаб ўтириб олиши ҳисобда ортда бораётган олмалиқликларга ёқмади. Оқибатда футболчилар ўртасида тортишув юзага келди ва вазият бир неча футболчига огоҳлантирилиши билан якунланди. Учрашув эса 103 дақиқага қадар давом этди.

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 

Мазкур баҳснинг иккинчи бўлимида бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов икки маротаба ВАРга мурожаат қилишига тўғри келди. Дастлаб "Навбаҳор" жарима майдонида содир этилган тўқнашув кўриб чиқилиб, мезбонлар дарвозаси томони пенальти белгиланди. Сўнгра Бобур Йўлдошевнинг Жамшид Искандеровга нисбатан ишлатган қўполлиги текширилиб, "Бунёдкор" футболчиси майдондан четлатилди. Ҳакам шулардан келиб чиқиб, 12 дақиқа қўшиб берди. Бу вақт ичида "Навбаҳор" пенальтидан гол урди ва ўйин 14 дақиқа давом этди.

"Олимпик" - "Нефтчи" 

Мазкур баҳснинг иккинчи бўлимига Ильгиз Танташев 12 дақиқа қўшган. 60-дақиқа "Нефтчи" ҳужумчиси Эффионг ҳужум пайти Абдурауф Бўриевни туртиб юборган. Қоидабузарни огоҳлантирган ҳакам эҳтимолий ВАР монитори орқали эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди, аммо якунда сариқ карточкани ҳам бекор қилди. Қолаверса, "Олимпик" ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев жароҳат олиб, тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди. Бундан ташқари, қўшимча дақиқаларда ҳам ҳакам ВАРга мурожаат қолиб, "Олимпик"нинг урган голини инобатга олиш қарорини ўзгартирмади. Шу тариқа беллашув 104 дақиқа давом этди.

"Сурхон" - "Локомотив" 

Мазкур беллашувнинг салкам ярмида томошабинлар диққати бош ҳакам ва ВАРга қаратилди. Акмал Раҳимов бошқарган ўйинда дастлаб 32-дақиқада "Локомотив"  дарвозасига пенальти белгиланиб, бекор қилинишига 5 дақиқа сарфланди. Иккинчи бўлим бошида эса энди "Сурхон" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди ва бу ҳам 6 дақиқадан сўнг бекор қилинди. Ўйин давом эттирилганидан 5 дақиқа ўтгач, яна тўхтатилиш юзага келди, яна пенальти масаласи ВАР орқали кўриб чиқилди. 5 дақиқадан кўпроқ вақт олган муҳокамадан сўнг бу гал ҳакамнинг қарори ўзгармади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, иккинчи бўлимга 13 дақиқа қўшиб берилди.

"Сурхон" - "Насаф" 

Мазкур баҳснинг асосий вақти деярли осойишта ўтаётганди ва ўзгаришлар ва футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳисобига Ильгиз Танташев иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди. Бироқ 90-дақиқада "Насаф" дарвозаси томон белгиланиши мумкин бўлган эҳтимолий пенальти кўриб чиқилди ва 9 дақиқа давом этган муҳокамадан сўнг ҳакам ўйинни давом эттириш қарорида тўхталди. Беллашув эса 106 дақиқа давом этди.

"Динамо" - "Насаф" 

Янгилишмасам, жорий мавсум энг узоқ вақт давом этган бўлим мана шу ўйинда содир бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур баҳсда анча тер тўкишига тўғри келди. Асосий вақтда "Динамо" дарвозаси томон эҳтимолий пенальти кўриб чиқилиб, якунда самарқандликлар фойдасига қарор қабул қилинди. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшган рефери яна икки маротаба ВАРга мурожаат қилишига тўғри келди. Дастлаб яна "Динамо" дарвозаси томон эҳтимолий 11 метрли жарима зарбаси 5 дақиқа муҳокама қилинди ва ҳакам бу сафар нуқтага ишора қилди. Ўйиннинг сўнгги лаҳзасида эса қарама-қарши томонга пенальти белгилаш масаласи кўтарилиб, ўйинни давом эттириш қарорига келинди. Учрашув эса 109-дақиқасида поёнига етди.

Умуман олганда, мавсум давомида қўшимча вақт 10 дақиқадан кўп давом этган кўпгина ўйинларга гувоҳ бўлдик. Юқорида эса ёдда қоларли баҳсларни баён қилдик.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика