Latest news

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига

5-тур

"Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:00

Голлар: Ратиньо (Фирдавс Абдураҳмонов) 26' – Жавоҳир Қаҳрамонов 39'

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Aкмал Ғиёсов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Aваз Aбдуллаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (16.Ричард Фрайдей, 60), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (8.Санжар Қодирқулов, 85), 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 18.Олександр Кучеренко (5.Дуглас Майкон, 68), 22.Улуғбек Абдуллаев, 25.Ойбек Ўрмонжонов (11.Хислат Халилов, 60), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 88.Марко Станоевич.

Захира: 27.Эден Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 24.Муҳсин Бозоров, 55.Манучеҳр Сафаров.

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов (17.Эҳсони Паншанбе, 46), 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (32.Нодиржон Сойибов, 56), 77.Лука Жоржевич, 99.Умидбек Султонов (9.Самандар Мавлонқулов, 61).

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 11.Саҳоб Рашидов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 34.Дилшодбек Мисралиев.

Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич (45+2), Ричард Фрайдей (81).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

87. Зоир Жўрабоев қанотда Ричард Фрайдейга нисбатан қоидани бузди. 

85. "Динамо"да ўзгариш: Ҳожимирзаев ўрнига Қодирқулов тушди. 

85. Зарба! Люпчо Дориевнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

81. Ричард Фрайдей Қаҳрамоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

77. Ууух! Самандар Мавлонқулов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

76. "Динамо" ҳужумлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдириб кетишга ҳаракат қилмоқда, аммо якунда нимадир етишмаяпти. 

73. Станоевичнинг узатмасидан кейин Фирдавс Абдураҳмонов бош билан анча ноаниқ зарба берди. 

71. Ҳожимирзаев ичкарига яхши кириб борди, аммо пас беришда адашди. 

68. "Динамо"да ўзгариш: Кучеренко ўрнига Дуглас Майкон майдонга туширилди. 

65. Ричард Фрайдей ҳимоячи билан кураш чоғида йиқилиб тушди ва ҳакамга қаради, бироқ у тўп эркин зарба орқали ўйинга киритилишини кўрсатди. 

63. ГОЛ! Люпчо Дориевнинг чап оёқда йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўққизлигига бориб тушганди, бироқ у офсайдда қолгани учун гол бекор қилинди.

61. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Султонов ўрнига Мавлонқулов туширилди. 

60. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ўрмонжонов ўрнига Халилов, Мираҳмадов ўрнига Фрайдей ўйинга қўшилди. 

59. Зарбааа! Паншанбенинг жарима зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтарди!

56. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Сойибов майдонга тушди. 

52. Учрашув темпини у қадар юқори деб бўлмайди, аммо зерикарли ҳам эмас. Икки жамоа ҳам имкон қадар фаол ҳужумга ўтмоқда. Майдонда ётиб олишлар йўқ. 

50. Улуғбек Абдуллаев майдон маркази бўйлаб яхши юриш қилди, бироқ якунда шеригига пас беришга улгурмади. 

48. Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг "Сўғдиёна" вакили дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. 

47. Лука Жоржевич катта тезликда олдинга бориб, ҳимоячи Ўрозов қаршилигига учради ва бурчак зарбаси ишлади. 

46. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Мустафоқулов ўрнига Паншанбе туширилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+6. Зарба! Бу гал Марко Станоевич узоқдан зарба йўллаб кўрди, анча ноаниқ. 

45+5. Зарбааа! Ҳожимирзаевнинг пасидан кейин Ўрмонжонов яқин масофадан зарба йўллади, Собиров зарбани бартараф қилди! 

45+2. Марко Станоевич қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

43. "Сўғдиёна" вакилининг ичкарига ошириб берган тўпини Равшанбек Ягудин мушти билан уриб узоқлаштирди. 

39. ГОЛ! Кучеренконинг хатосидан кейин тўп тўғри Жавоҳир Қаҳрамоновга етиб келди ва у пастки бурчакни нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

38. Люпчо Дориев Андреевдан тўпни олгач хатога йўл қўйди ва тўпни йўқотди. 

35. "Динамо" мухлисларининг кайфияти аъло ва жамоадан яна битта гол сўрашмоқда. 

32. Бош ҳакам VAR мониторига бориб, вазиятни ўрганди ва ўйинни давом эттириш керак деб топди. 

29. Станислав Андреевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Вазият ўрганиб чиқилмоқда. 

26. ГОЛ! Ҳафтанинг навбатдаги супер голи муаллифи – Ратиньо! Бразилиялик хавбекнинг ўнг оёқдаги кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб дарвозадан жой олди. 

25. Уууух! Яна ўша Марко Станоевичнинг зарбаси жуда хавфли кўриниш касб этди. 

23. Зарба! Султоновнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

22. Уууух! Станоевичнинг бурчак зарбасидан берган кетма-кет 2 та зарбасини Собиров бартараф этди! Қойил, ёш посбонга! 

21. Зарбааа! Ҳожимирзаевнинг зарбасидан кейин тўп Қобиловга тегиб майдонни тарк этди. 

18. Кучеренко майдон марказида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

16. Зарбаааа! Миржаҳон Мираҳмадовнинг айланма зарбасидан сўнг Муҳаммадюсуф Собиров катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди! Чиройли сэйв! 

14. Ууух! Станоевичнинг узатмасидан сўнг Ойбек Ўрмонжонов бош билан зарба берди, хавфли, аммо ноаниқ.

13. Ўрмонжонов қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлаб олди, Зоир Жўрабоев ҳимояда пешвоз чиқди. 

9. Зарбааа! Марко Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

7. Бош ҳакам ўйинни давом эттириш қарорига келди. Давом этамиз. 

6. VAR ўша вазият бўйича бош ҳакамга алоқага чиқди. Достон Раҳмонов вазият билан танишиш учун VAR монитори томон йўл олди. 

4. Ҳужумчи Умидбек Султонов жарима майдончаси ичида йиқилиб тушиб, эътироз билдирди, аммо ҳакам ўйинни давом эттиришни лозим топди. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. 

- 19:14 да тез тиббий ёрдам хизмати стадионга етиб келди. 

- Тез ёрдам машинаси вақтида етиб келмагани боис учрашув бошланиши кечикмоқда. Маълумот учун, агар тез ёрдам машинаси ўйинга 30 дақиқа кеч қолса, мезбон клубга техник мағлубият ёзилади.

- Учрашув 19:00 да бошланиши режалаштирилган. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика