Latest news

19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2

Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Динамо"ни аямади News

Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Динамо"ни аямади

Суперлиганинг биринчи даврасида қолдирилган 11-тур "Динамо" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ДИНАМО — НАСАФ 0:4 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Темурбек Тоʻхтасинов, Дамир Искендеров, Акмал Гиясов, Иля Илин

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР ҳаками: Авазбек Абдуллаев

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Ален Масович 30, (0:1), Ҳусаин Норчаев (пенальти) 45, 0:2, Дилшод Саитов (Шерзод Насруллаев) 51,  0:3, Ғолиб Ғайбуллаев (Шароф Муҳитдинов) 78, 0:4

"Динамо": 35. Аслонбек Аҳроров, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10. Шоҳмалик Комилов (22. Абдужамол Исроилов, 57), 15. Жўрабек Маннонов, 20. Жасур Жумаев, 21. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ( 14. Шокир Йўлдошов, 57), 31. Сайдулло Раҳматов, 78. Элгужа Григалашвили (70. Ойбек Нурматов, 77), 88. Евгений Чумак ( 30. Жасурбек Умаров, 77), 97. Фахриддин Алимов ( 9. Тўлқин Эргашев, 83)

Захира: 12. Милое Прекович, 5. Михаило Йованович, 16. Бобур Мамадаминов, 19. Ислом Шарипов, 

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов ( 2. Алибек Давронов, 73), 10. Ҳусаин Норчаев (19. Лима Круз Матеус, 75), 14. Ален Масович, 18. Баҳром Абдураҳимов (6. Муродбек Раҳматов, 75), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (4. Ҳусниддин Алиқулов, 73), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (  7. Шароф Муҳитдинов, 73), 92. Умар Эшмуродов

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов,  9. Иван Соловёв, 17. Суҳроб Нуруллоев, 

Огоҳлантириш: Иброҳим Йўлдошев ("Динамо") 48




Учрашув якунланди. 

90+3. ЗАРБА. Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ. 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

83. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Фахриддин Алимов ўрнига Тўлқин Эргашев тушди. 

78. ГОООООООООООЛ. Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдончасига узатмасини Ғолиб Ғайбуллаев  боши билан голга айлантирди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Элгужа Григалашвили ўрнига Ойбек Нурматов, Евгений Чумак ўрнига Жасур Умаров тушди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Муродбек Раҳматов, Ҳусаин Норчаев ўрнига Лима Круз тушди. 

65.  ЗАРБА. "Динамо" футболчисининг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

57. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Шоҳмалик Комилов ўрнига Абдужамол Исроилов, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ўрнига Шокир Йўлдошов тушди. 

51. ГОООООООООООЛ. Шерзод Насруллаевнинг қарама-қарши қанотга узатган тўпни Дилшод Саитов эгаллаб жарима майдончаси ичига кириб бориб аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

48. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо", Иброҳим Йўлдошев огоҳлантирилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ГОООООООООООООООООЛ. Ҳусаин Норчаев 11 метрлик нуқтада адашмади. 

44. ПЕНАЛЬТИ. Тимур Тўхтасинов "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп олдидан Норчаев

39. ЗАРБА.  Дилшод Саитовнинг чиройли пасини Насруллаев дарвозага йўллади. Аслан Аҳроровдан яхши сейв. 

32. Статистикада устунлик "Насаф" томонида. Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиб дарвозасига 6 бор аниқ зарба йўллади. "Динамо" эса ҳали аниқ зарба берганича йўқ. 

30. ГОООООООООООООООООЛ. "Насаф"нинг ёзги трансферлар ойнасида келиб қўшилган легионери Ален Масович бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Қаршиликлар қарши ҳужумда жазолади. 

26. ЗАРБА. Марко яна бир бор дарвозани олисдан нишонга олиб кўрди. 

24. ЗАРБА. Элгужанинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

21. ЗАРБА. Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

18. ЗАРБА. Элгужа Григалашвили Чумакнинг ажойиб узатмасини голга айлантира олмади. 

14. ЗАРБА. Ниҳоят "Насаф" ҳужум қилди. Марко Станоевичнинг 27 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозанинг ташқи томонидан тўрга тегди. 

6. "Насаф" ўзига ўхшаётгани йўқ. Мавсум бошидаги қувноқ "Насаф"ни йўқотиб қўйдик. 

3. Майдон эгалари илк дақиқалардан фаолликни қўлдан бой бермаяпти. Кетма-кет зарбаларга аниқлик етишмади. 

- Учрашув бошланди. 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика