Latest news

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  3 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар News

Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Самарқандда "Динамо" Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубини қабул қилади. Учрашув 17:30да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Динамо"

- "Динамо" жадвалда 9 очко билан 7-ўринда боряпти. Жамоа иккита ўйинда ғалаба қозонимб, уч бор дуранг ўйнади. Шунингдек, икки марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-9. 

- "Динамо" охирги 3 турдан бери юта олмаяпти. Самарқандликлар "Андижон" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, "Пахтакор"га имкониятни бой беришди. Қизиғи шундаки, "Динамо" охирги учта ўйиндан бери ўз дарвозасидан 2тадан гол ўтказиб юборяпти.

- "Динамо"нинг охирги иккита учрашуви бир хил натижа билан якун топди - 2:2. 

"Динамо" ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Жамоа Самарқандда ҳали ютқазгани йўқ. 

"Динамо" шу пайтгача АГМК билан жами 18 марта ўйнаб, шундан олтитасида зафар қучган. 

АГМК

- Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК 7 очко билан 11-ўринда боряпти. Бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнади ва тўртта беллашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11. 

- АГМК кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг ўтган тур ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

- Бугун АГМК сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача бўлиб ўтган учта учрашувнинг ҳаммасида ютқазган. 

- АГМК сафарда "Қизилқум", "Локомотив" ва "Насаф"га имкониятни бой берди. 

АГМК сафар ўйинларида атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 9 бор тўп олиб чиқди. 

АГМК сафарда бирорта ҳам очко қўлга киритмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Сўғдиёна". 

Охирги 5 ўйин 

2017 йил. "Динамо" - АГМК 1:0 

2015 йил. "Динамо" - АГМК 1:1 

2014 йил. "Динамо" - АГМК 2:1

2013 йил. "Динамо" - АГМК 0:0 

2012 йил. "Динамо" - АГМК 0:1 

Самарқандда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида "Динамо" зафар қучган. Яна иккита ўйинда дуранг қайд этилган ва бир марта олмалиқликлар уч очко билан қайтишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика