Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Суперлига. Дастлабки уч тур саналари аниқ: 2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК баҳси қолдирилди News

Суперлига. Дастлабки уч тур саналари аниқ: 2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК баҳси қолдирилди

7 февраль куни Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учун қуръа ташланди.

Шу асосда аввалдан режалаштирилган тақвимга аниқ саналарни киритиш ишлари бошланди.

Март ойининг 20-28 саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб олинган. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари унинг доирасида халқаро сафар ўйинларида иштирок этади. Қолаверса, 1-18 март кунлари мамлакатимизнинг 4 та стадиони U-20 Осиё Кубогига мезбонлик қилади. Сир эмаски, яна 4 та стадион таъмирлаш ишлари сабаб мавсумга тайёр эмас. 

Мана шундай мушкул вақтда ЎФА тақвим масаласида илтимос билан чиққан. Унга кўра:

•  миллий терма жамоага футболчи берадиган уч асосий клуб: "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор"нинг 3-турдаги ўйинлари 17 март санасига қўйилиши керак;

•  Марокашга йўл олаётган олимпия термасининг режасидан келиб чиқиб, "Олимпик" иштирокидаги ўйин ҳам иложи борича эртароқ ўтиши керак. 

Суперлига ўйинлари футбол мухлисларига қулайлик қилиш мақсадида жума, шанба ва якшанба кунларига режа қилинган. Бунда ФИФА кунлари инобатга олинган. Қўшимчасига Лига 18 март куни Тошкентда ўйин ташкил қила олмайди. Шу куни U-20 Осиё чемпионатининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтади. 

Барча ҳолатларни инобатга олиб, Лига дастлабки уч турнинг фақатгина 4 та ўйинида ўзгаришлар қилди. Бу ҳақда қуръа олдидан футбол жамоатчилигига ҳам айтиб ўтилганди. Демак: 

•  1-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган "Насаф" ва "Сурхон" жамоалари номинал мезбонга айланади (уларнинг рақиби бўлган "Андижон" ва ОКМК уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);

•  2-тур доирасидаги "Бунёдкор" – ОКМК ўйини кейинроқ ўтказилади (Катанец миллий термага чақирув олган футболчилар рўйхатини эълон қилишига қараб мазкур беллашув ё ФИФА кунида ёки апрель ойидаги бўш кунлардан бирида ўтади);  

•   "Жар" стадиони U-20 Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиши муносабати билан 2-турдан ўрин олган "Олимпик" – "Сўғдиёна" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.

•  3-тур доирасидаги сафарда ўйнаши керак бўлган "Олимпик" номинал мезбонга айланади (ўйин "Жар" стадионида ўтади). 

Куннинг қолган қисмида Лига кейинги турлар масаласига ҳам ойдинлик киритади.


1-тур

3 март 

"Пахтакор" – "Олимпик"

"Металлург" – "Нефтчи"


4 март 

"Навбаҳор" – "Қизилқум"

"Насаф" – "Андижон"

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"


5 март 

"Турон" – "Бухоро"

"Сурхон" – ОКМК  


2-тур  

10 март 

"Сўғдиёна" – "Олимпик"  

"Нефтчи" – "Пахтакор"


11 март 

"Навбаҳор" – "Металлург"

"Сурхон" – "Андижон"


12 март 

"Насаф" – "Турон"

"Қизилқум" – "Бухоро"


Қолдирилди 

"Бунёдкор" – ОКМК


3-тур  

17 март 

"Олимпик" – ОКМК

"Бухоро" – "Насаф"

"Пахтакор" – "Навбаҳор"


18 март

"Сўғдиёна" – "Нефтчи"  

"Андижон" – "Бунёдкор"


19 март

"Металлург" – "Қизилқум"  

"Турон" – "Сурхон"



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика