Latest news

13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  0 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  1 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15

Суперлига. "Пахтакор" Муҳсин Муҳаммадиевнинг дебютида "Бухоро"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" Муҳсин Муҳаммадиевнинг дебютида "Бухоро"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 4-дақиқасида Бикмаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди.  12-дақиқада ажойиб ҳужумдан сўнг Черан дарвозани ишғол қилганди, бироқ унинг офсайдда турганини ён ҳакам кўрсатди.

18-дақиқада Жалолиддин Машарипов рақиб ҳимоячисини алдаб зарба берди ва мезбонлар тўпни қайтаришди.

31-дақиқада Иван Нагаевнинг зарбасидан сўнг тўпни Элдорбек Суюнов қайтарди ва тўп устундан қайтди. 

32-дақиқада тезкор ҳужум уюштирган "Пахтакор" ҳисобни очди. Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Дараган Черан тўпни дарвоза яқинида оёғи билан тўрга йўллади - 0:1.

37-дақиқада бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. "Бухоро" футболчиси жарима майдонида Драган Черанни қўполлик билан йиқитди.  Жалолиддин Машарипов тўпга зарба бериш чоғида сирғалиб тушди ва ноаниқ зарба берди.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

49-дақиқада Машарипов-Сергеев-Черан ижрсидаги ҳужумни Драган аниқ зарбаси билан якунлади - 0:2. Черан мавсумдаги ўзининг 12-голини урди. 

56-дақиқада Миржалол Жумаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 57-дақиқада Хожиакбар Алижонов ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 0:3. 

73-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг узатган тўпини Егор Кримец боши билан дарвозага йўллади - 0:4. 

76-дақиқада яна Машарипов оширган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва хет-трикка эришди - 0:5.

84-дақиқада Розиевнинг зарбасини ҳимоячи қайтаргач, Комилов тепган тўп тўсинга тегди.

Ўйинда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бухоро" устози Муҳсин Муҳаммадиевнинг дебюти ўта омадсиз чиқди.


Bukhara

Superliga. Round 11

16/06/2019, 20:00

5
:
0
Finished

Pakhtakor

Dragan Ceran - 32', Dragan Ceran - 49', Hojiakbar Alijonov - 57', Egor Krimets - 73', Dragan Ceran - 76'

45'
90'
62'  Robbim Hasanov (Akram Bakhriddinov)
63'  Ivan Nagaev (Akobir Turaev)
32'  Dragan Ceran
32'  Sardor Sobirkhodjaev
49'  Dragan Ceran
49'  Igor Sergeev
57'  Hojiakbar Alijonov
57'  Marat Bikmayev
60'  Hojiakbar Alijonov (Akrom Komilov)
73'  Egor Krimets
73'  Jaloliddin Masharipov
76'  Dragan Ceran
76'  Jaloliddin Masharipov
77'  Jaloliddin Masharipov (Shokhrukh Mahmudkhojiyev)
79'  Marat Bikmayev (Ruslan Roziyev)



БУХОРО – ПАХТАКОР 0:5
16 июнь 2019 йил. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Арслон Ҳатамов
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Драган Черан 32, - 0:1 (Сардор Собирхўжаев). Драган Черан 49, - 0:2 (Игорь Сергеев). Хожиакбар Алижонов 57, - 0:3 (Марат Бикмаев). Егор Кримец 73, - 0:4 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 76, - 0:5 (Жалолиддин Машарипов).

Амалга оширилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов 38 (ноаниқ).

"Бухоро": Хуршид Хўжаев, Эргаш Исмоилов, Иван Фатич, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Беҳруз Шодмонов, Раббим Ҳасанов (Акрам Баҳриддинов, 62), Жамолиддин Убайдуллаев, Тоҳиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Иван Нагаев (Акобир Тўраев, 63)
Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Сайфиддинов, Анваржон Жўраев, Артём Кулеша, Мирфайз Муҳиддинов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 60), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 77), Драган Черан, Марат Бикмаев (Руслан Розиев, 79), Игорь Сергеев
Захира: Санжар Қувватов, Бобур Асқаров, Жаҳонгир Аҳмадов, Владимир Козак, Собит Синдаров



Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика