Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  1 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Суперлига. "Машъал" Тошкентда "Бухоро"дан устун келди News

Суперлига. "Машъал" Тошкентда "Бухоро"дан устун келди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" учрашуви бошланмоқда.

"Бухоро" — "Машъал" 1:2 (ТУГАДИ)

03.05.2025, 18:00

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Диёр Темирбеков

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов

Гол: Исломбек Баратов (пенальти) 53, 0:1, Шоҳруз Норхонов (Муҳаммад Йўлдошев) 55, 1:1, Ҳумоюн Муртозаев (Сардор Абдураимов) 90, 1:2

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Иззатилло Пўлатов, 6. Равшан Хайруллаев (5. Сардор Қулматов, 87), 8. Анваржон Жўраев (19. Билол Туплиев, 56), 10. Шоҳруз Норхонов, 17. Жавоҳир Рўзиев, 25. Фране Чирьяк (71.Альберт Нуруллаев, 80), 27. Мухаммад Юлдашев, 33. Йосип Томашевич, 93. Марко Колакович (С), 94. Фране Икич

Захира: 21. Отабек Боймуродов, 4. Жавоҳир Ўтамуродов,  7. Муҳаммадсафо Фозилов, 9. Хусайн Эргашбоев, 14. Маҳмуд Жўрабоев,   77. Асилбек Қайюмов

"Машъал": 1. Умиджон Ҳамроев, 5. Самандар Очилов, 6. Жавоҳир Абдуалимов, 8. Сардор Абдураимов, 10. Хумоюн Муртозаев (37. Шерзод Файзиев,90) 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Анвар Муродов (7. Исломбек Баратов,46), 22. Нуржаҳон Музаффаров, 24. Авазхон Маматхўжаев, 28. Эргаш Исмоилов, 96. Иброҳим Нўъмонов ( 9. Иброҳим Ғанихонов, 90+7)

Захира: 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Мудасиру Салифу, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 19. Ислом Шарипов, 30. Шоҳназар Норбеков, 34. Шаҳбоз Жўраев, 

Огоҳлантириш: Муҳаммад Юлдашев ("Бухоро") 5, Жавоҳир Рўзиев ("Бухоро") 18, Самандар Очилов ("Машъал") 44

ЯНГИЛАШ


90+8. Учрашув якунланди. 

90+7. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Иброҳим Нўъмонов ўрнига Иброҳим Ғанихонов тушди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ. Сўнгги дақиқаларда "Машъал" гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Дарвозабондан қайтган тўпни Сардор Абдураимов Муртозаевга қолдирди, у бўшлиқдан фойдаланди, 1:2

80. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Фране Чиряк ўрнига Альберт Нуруллаев тушди.

76. "Машъал" жамоаси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Баратов жамоадошининг узатмасини голга айлантира олмади. 

68. СЕЙВ. Умиджон Ҳамроев жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Бирга бир вазиятда тўпга чиқиб келди.

63. "Машъал" ҳисобда олдинга чиқиб олган эди, лекин Баратов ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

56. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Анваржон Жўраев ўрнига Билол Туплиев тушди.


55. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб тенглашди. Чиряк бошлаган ҳужумни Юлдашев давом эттирди, Норхонов якуний нуқтани қўйди.

53. ГОЛ. Исломбек Баратов 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади, 0:1

52. ПЕНАЛЬТИ. Иброҳим Нўъмонов жарима майдончаси ичида Икич томонидан йиқитилди. 

50. Иккинчи бўлимни "Бухоро" кетма-кет ҳужумлар билан бошлади.

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Анвар Муродов ўрнига Исломбек Баратов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

45+5. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал" ҳимоячиси Самандар Очиловга сариқ карточка кўрсатилди.

43. Колаковичнинг зарбасини яна Ҳамроев қайтарди.

42. Шоҳруз Норхоновнинг зарбасини муборакликлар посбони қайтарди. 

33. Маълумот учун,Бухоро" сўнгги бор "Машъал" устидан Суперлигада 2015 йил зафар қучган (3:1).

22. Нисбатан устунлик мезбонлар томонида. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро" вакили Жавоҳир Рўзиев сариқ карточкага лойиқ кўрилди. У рақиб футболчисининг оёғини устини босиб олган эди.

12. Ўйин тенг курашлар остида кечрмоқда. Дарвозалар олдида кескинлик юзага келгани йўқ.

11. Анвар Жўраев "Машъал" дарвозасига зарба йўллади. Умиджон Ҳамроев тўпни ушлаб олди. 

5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Юлдашев рақибни туртиб юборгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 18:00да бошланади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика