Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, Ғиёсов дублга эришди News

Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди, Ғиёсов дублга эришди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 12-дақиқасида Жасур Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва бош ҳакам "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни очди - 1:0.

49-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов яқин масофадан зарба берди, Кнежевич тўпни ушлаб олди. 62-дақиқада Шаҳбоз Эркиновниг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбасини Абдумавлон Абдужалилов қайтарди.

64-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ўнг қанотдан бир неча рақибни ортда қолдириб зарба берди, Абдужалилов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Суҳроб Бердиев дарвозага йўллади - 1:1.  

75-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг жарима майдони ичида йўллаган зарбасини Абдужалилов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

84-дақиқада Боян Кнежевич ўз жарима майдони ичида Дилшод Аҳмадалиевни йиқитди ва ҳакам иккинчи бор "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов иккинчи бор 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 2:1.

90+2-дақиқада Дилшод Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб бориб икки марта зарба берди, иккала сафар ҳам Ойбек Рустамов тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди.

Учрашувда "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


БУНЁДКОР — ҚЎҚОН-1912 - 2:1
12 май 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 17:15
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Исхақ Ибрагимов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Хуршид Ғиёсов 13 пенальти, - 1:0. Суҳроб Бердиев 64, - 1:1. Хуршид Ғиёсов 85 пенальти, - 2:1.

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 82), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 62), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 70), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов
Захира: 25. Мурод Зухуров, 4. Сергей Прохоров, 5. Бобур Фарҳодов, 23. Санжар Рихсибоев, 30. Абдулла Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Қўқон-1912": Боян Кнежевич, Жамшид Ҳасанов (Бехруз Садиллоев, 53), Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов, 43), Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Жасур Ҳасанов, 86), Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 55. Милош Николич. 

Огоҳлантиришлар: Абдумавлон Абдужалилов 31, Муҳаммаданас Ҳасанов 41, Ислом Қобилов 74, Нурилло Тўхтасинов 76, Жасур Ҳасанов 87, Хуршид Ғиёсов 90+2, Суҳроб Иззатов 90+6.


Bunyodkor

Hurshid Giyasov - 13', Hurshid Giyasov - 85'

Superliga. Round 8

12/05/2019, 17:15

1
:
2
Finished

Kokand-1912

Sukhrob Berdiev - 64'

45'
90'
13'  Hurshid Giyasov
31'  Abdumavlon Abdujalilov
62'  Javokhir Kahramanov (Ulugbek Abdullaev)
70'  Mirjakhon Mirakhmadov (Vladislav Nuriyev)
74'  Islom Qobilov
76'  Nurillo Tukhtasinov
82'  Жасур Жалолиддинов (Sukhrob Izzatov)
85'  Hurshid Giyasov
90'  Hurshid Giyasov
90'  Sukhrob Izzatov
41'  Muhammadanas Hasanov
43'  Muhammadanas Hasanov (Javohir Esonqulov)
53'  Jamshid Hasanov (Behruz Sadilloyev)
64'  Sukhrob Berdiev
86'  Iqbol Malikjonov (Jasur Hasanov)
87'  Jasur Hasanov




Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика