Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

Суперлига. "Қизилқум" "Бунёдкор" майдонида ишончли ғалабага эришди News

Суперлига. "Қизилқум" "Бунёдкор" майдонида ишончли ғалабага эришди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.


БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ 1:3
"Бунёдкор" стадиони. 2 март, 17:00.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 78` — Георги Куҳианидзе 26`, Шаҳбоз Журабеков 33`, Самандар Шукуриллаев 45+4`.
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазитдинов
Тўртинчи ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Тимур Гайнуллин
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Нажмиддин Нормуродов (57.Амир Тўрақулов, 64), 5.Момчило Расо (77. Музаффар Олимжонов), 6.Самир Желкович, 7. Суҳроб Иззатов (19.Билол Туплиев, 46), 8.Фране Чиряк, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (17.Оллаберган Каримов, 46), 22.Усмонали Исмоналиев, 92.Тони Йович (9.Умидбек Султонов, 46)
Захира: 71.Сарвар Каримов, 47.Рустамхон Азимов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 78.Тохирбек Тўхтасинов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Куҳианидзе (4.Илхомжон Вахобов, 82), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (79.Диёр Рахматиллоев, 57), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (37.Шерзод Файзиев, 82), 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (Акмалжонов Музаффаров 67)
Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 29.Салоҳиддин Турсунов, 99.Асадбек Асадов.

Огоҳлантириш: Жамшид Саидов (86).


Bunyodkor

Temurkhuja Abdukhalikov - 78'

Superliga. Round 1

02/03/2024, 17:00

3
:
1
Finished

Qizilqum

Giorgi Kukhianidze - 26', Шахбоз Джурабеков - 33', Samandar Shukurullayev - 45'

45'
90'
46'  Sukhrob Izzatov (Bilol Tupliyev)
46'  Mirjakhon Mirakhmadov (Ollobergan Karimov)
46'  Toni Jovic (Umidbek Sultonov)
64'  Najmiddin Normuradov (Amir Turakulov)
78'  Temurkhuja Abdukhalikov
78'  Usmonali Ismonaliyev
82'  Momcilo Raso (Muzaffar Olimjonov)
26'  Giorgi Kukhianidze
26'  Шахбоз Джурабеков
33'  Шахбоз Джурабеков
45'  Samandar Shukurullayev
45'  Giorgi Kukhianidze
57'  Shakhzod Rakhmatullaev (Diyor Rahmatilloev)
67'  Fayzullobek Jumanqo'ziyev (Akmaljon Muzaffarov)
82'  Giorgi Kukhianidze (Ilhom Vakhobov)
82'  Шахбоз Джурабеков (Sherzod Fayziev)



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90-дақиқа. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89-дақиқа. Абдухолиқовнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

86-дақиқа. "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

84-дақиқа. Робертс Озолс рақиб зарбасини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

82-дақиқа. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

81-дақиқа. Исмоналиев рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам бунга эътибор қаратмади.

78-дақиқа. ГООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни қисқартирди!

77-дақиқа. Абдухолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси "Қизилқум" ҳимоячисига тегиб қайтди.

74-дақиқа. "Қизилқум" бурчак зарбаси амалга оширди. Вазиятни мезбонлар бир амаллаб қайтаришди.

70-дақиқа. "Қизилқум"да қулай вазият юзага келди. Дарвозага йўллаган зарбани рақиб посбони ушлаб олди. 

67-дақиқа. Акмалжон Музаффаров Файзуллобек Жуманқўзиевни алмаштирди.

64-дақиқа. "Бунёдкор"да ўзгариш: Амир Тўрақулов Нажмиддин Нормуродовни алмаштирди.

57-дақиқа. Қизилқум"да ўзгариш: Диёр Раҳматуллаев Шаҳзодбек Раҳматуллаевни алмаштирди.

55-дақиқа. Даврон Анваровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошет ҳосил қилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

53-дақиқа. Нормуродов катта тезликда кетаётган Шулаяни очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам эса уни аяди.

47-дақиқа. "Бунёдкор" кетма-кет икки маротаба ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор" учта ўзгаришга қўл урди. 

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди — танаффус!

45+4-дақиқа. ГООООООЛ! Самандар Шукуруллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Бу голда Марин Любич бор айбни ўз бўйнига олса ҳам бўлаверади. 

45+2-дақиқа. "Қизилқум" хавфли вазият яратиши мумкин эди, Марин Любич муштлари билан уриб, тўпни қайтариб юборди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!

37-дақиқа. Чиряк жаримадан ажойиб зарба берди, тўп бир қарашда дарвоза тўрига кетаётгандек эди, бироқ... Бироз ноаниқ.

33-дақиқа. ГООООООЛ! Узатмадан кейин Любич тўпни қайтарди, лекин у тўғри Шаҳбоз Жўрабековга бориб тушди, у эса идеал зарбаси билан орадаги фарқни иккитага оширди. Жуда чиройли гол.

30-дақиқа. "Қизилқум" аъзоси ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги қайд этилди. 

26-дақиқа. ГООООООООЛ! Гиорги Куҳианидзе бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужум ва Момчило Расонинг позицион хатосидан кейин Гиорги Куҳианидзе боши билан аниқ зарба йўллади. 

24-дақиқа. "Қизилқум" бурчак зарбасини амалга оширди. 

21-дақиқа. Темурхўжа Абдухолиқов яхши имкониятдан унумли фойдалана олмади.

18-дақиқа. Шаҳзодбек Раҳматуллаев майдон марказида Суҳроб Иззатовга нисбатан фол ишлатди.

14-дақиқа. "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми омадсиз якунланди.

6-дақиқа. "Қизилқум" чап қанотдан олдинга ўтишга уринмоқда.

4-дақиқа. Ухх! Файзуллобек Жуманқўзиев ўта қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи эди... Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади ва тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 

Стандартдан мезбонлар наф чиқара олишмади. 

2-дақиқа. Дарҳол фол ва Фране Чиряк ёрдамга муҳтож.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика