Latest news

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  10 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  1 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  7 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9

Суперлига. "Бунёдкор" янги мураббий қўл остида "Навбаҳор"дан очко тортиб олди, икки нафар футболчи дубль қайд этди News

Суперлига. "Бунёдкор" янги мураббий қўл остида "Навбаҳор"дан очко тортиб олди, икки нафар футболчи дубль қайд этди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Бунёдкор" — "Навбаҳор" 2:2

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.

Қанот ҳакамлари: Авазбек Абдуллаев, Зиёдулло Абдураҳмонов.

Захирадаги ҳакам: Тўрабек Суюнов

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев.

AVAR: Шахнур Йўлдошев.

Назоратчи: Марат Исмаилов.

Комиссар: Жамшид Имамов.

Гол: 0:1 — 60, Тома Табатадзе., 1:1 — 67, Миржаҳон Мираҳмадов, 1:2 — 73, Тома Табатадзе, 2:2 — 90+6, Миржаҳон Мираҳмадов.

"Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Махмуджон Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 10. Расул Йўлдошев (8. Фране Чиряк, 55), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Умидбек Султонов, 59), 17. Оллаберган Каримов (47. Рустамхон Азимов, 88), 19. Билол Туплиев (92. Тони Йович, 88), 45. Фарҳод Ўткуров (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 59), 57. Амир Тўрақулов, 66. Азизбек Тўлқунбеков, 77. Музаффар Олимжонов.

Захира: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Рашо, 6. Самир Зелкович.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собижонов (17. Русланбек Жиянов, 46), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўзбек Иминжонов, 89), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев.

Огоҳлантиришлар: Аброрбек Исмоилов (32), Фарҳод Ўткуров (55), Музаффар Олимжонов (77), Самвел Бабаян (86), Ўткир Юсупов (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОЛ! "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштирди! Чирякнинг зарбаси Мираҳмадовга тегиб, рекошет ҳосил қилди ва рақиб дарвозасидан жой олди.

90+3. Ўткир Юсупов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

87. Табатадзе жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

86. Бабаяннинг кучли овоздаги эътирози ҳакамнинг сариқ карточкасини юқорига кўтаргунга қадар давом этди.

85. Мираҳмадовнинг зарбасига Ҳожибой Тожибоевнинг футбол дарвозаси тўғрисида айтган жумласи мос келади.

82. Табатадзенинг оёғига футболга бўлган муҳаббатини акс эттириши учун "calcio amore" ёзуви туширилган экан.

77. "Навбаҳор"да қулай стандарт вазият юзга келди. Кўрамиз, Искандеров тўпни дарвоза тўри томон йўллармикан ёки дарвоза ортидаги клуб мухлисларига совға қилармикан.

73. ГОЛ! Тома-тома кўл бўлур, Тома тепгани гол бўлур! Табатадзе 11 метрли нуқтада адашмади!

72. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

67. ГОЛ! Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди! "Бунёдкор" шу ерда экан-ку, биз уларни икки турдан бери қидириб юргандик!

64. Меҳмонларда хавфли вазият юзага келди. Тўрақуловнинг зарбасига аниқлик етишмади.

60. ГОЛ! Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Табатадзенинг моҳирона зарбаси "Оғиз очар"дан кейин кўпчиликнинг оғзини очириб қўйди.


59. "Бунёдкор"да икки ўзгариш рўй берди. 

55. Огоҳлантириш! Ўткуров тўп учун Макгрегор билан кураш олиб бораяпман деб тасаввур қилиб юборди, шекилли.

54. Чиряк захирадан майдонга тушиш арафасида, у бугун бошланғич 11 таликдан ташқарида қолган ўйинчи саналади.

51. ЗАРБА! Маҳамаджонов болалигида "Суюнчи" фильмини кўп томоша қилганга ўхшайди. Деразаларнинг нархини кимдир эслатиб қўйсин унга.

49. Ухх... "Бунёдкор" футболчисининг Ҳамробековга ташланишидан сўнг ҳатто майса ҳам жароҳат олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да Жиянов майдонга туширилди. Собиржонов захирага олинди.

Биринчи бўлим якунланди. "Бунёдкор" дастлабки таймда шундай ўйин намойиш этди.


45+1. Эртакларда қаҳрамоннинг қаршисидан учта йўл чиқарди. Бири – борса келмас, иккинчиси борса – хатар, учинчиси – борса келар. Табатадзе тепган тўп биринчи йўлни танлади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Навбаҳор" дарвоза томон зарба бергунга қадар 42 дақиқа вақт ўтди. Собиржонов тепган тўп мўлжалдан анча нарига кетди, эҳтимол, Ғафур Ғулом истироҳат боғидаги кўлдан топилиб қолар.

38. Ивановичдан узатма... менимча, у бутсасининг ўнг оёғи билан чапини алиштириб кийиб олган.

32. Исмоилов рақиб оёғини янчиб ташлашига бир баҳя қолди. Унинг бу ҳаракати фақат тегирмонхонада наф беради.

29. Сречко Катанец учрашувни стадиондан кузатиб боради ва барибир терма жамоага ўзи билган ўйинчиларни чақиради.

26. Ҳакам ўйинни давом эттиришни маъқул деб топди. Табиий ҳолат деб баҳоланган.

25. Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг тўп "Бунёдкор" жарима майдонида Абдухолиқовнинг қўлига тегди. 

21. Собиржонов қоидабузарликни шунчалик аниқлик билан амалга оширдики, ҳатто ҳакам ҳам бунга беэтибор қарай олмади.

19. "Бунёдкор" футболчилар чўғдаги картошкани бир-бирига ирғитаётгандек тўпни тез-тез шерикларига оширмоқда.

14. "Бунёдкор" яна бир маротаба "Навбаҳор"ни ваҳимага солиб юборди. Сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси вазиятни бартараф этди.

10. "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан тезкор юриш натижасида тўп дарвоза тўрига эмас, Ўткир Юсуповнинг бағрига келиб тушди.

7. Офсайд 14 январга ўхшайди: сени байраминг-у, лекин ишга боришинг керак. Аброрбек Исмоилов ҳозир шундай қулай вазият содир этганига қарамай, шунча уриниши инобатга олинмади.

6. "Бунёдкор" тезкор ҳужум ташкил қилди, бироқ якуний узатмада аниқлик етишмади.

2. Ўткир исмига мос бурчакни нишонга олганди, бироқ унинг зарбаси ўйлаганидек чиқмади.

Бугун "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

1. Учрашув бошланди! Мазкур тур аввалида икки ўйинда ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиққан "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгарди. Шундай экан, жамоа дарвоза ортида ўтирган мухлислар беллашувни унчалик чўчимасдан томоша қилса бўлади, деб ўйлайман.

Rating: +26   

Comments

+31   
17 mar 20:23:24
M L
3 та уйинда уже 2-пенальти. Хар уйинда камида 1 та Пенальти уйлаб топиб беришадими энди?
+28   
17 mar 20:21:59
ManUnited
Судялар ёрдам беряптиеу Навбахорга йук эди пеналти
+28   
17 mar 19:41:20
Soccerland777
Бу Бабаян ўйинчиларни пайпоқдек алмаштиргани билан барибир Навбаҳорни чемпион қилишга ақли етмайди.... Узр, лекин Наманган ҳокимини ақли бўлса, футболни тушунадиган тренерни олиб келиши керак.
+26   
17 mar 20:21:10
M L
Йук жойдан ПЕНАЛЬТИ уйлаб топиб берди
+24   
17 mar 20:26:11
ManUnited
Судя бир томонлама бошқпряпти, демак корупция давом этяпти кимда пул бўлса судя хам у билан
+24   
17 mar 20:14:43
@# #@
Уткир варатага нимага турибсан турмай куёвр тусмайдиган бусанг
+23   
17 mar 20:59:43
Чин юракдан
Ассалому алайкум хаммага, Чемпионат азиянинг матинли шархловчисига гап йук .хакикий уз касбининг мохир устами.ишингизга омад
+23   
17 mar 20:38:59
Rijjol Gayratovich
Бугунги уйин ун Бунёдкорга рахмат,навбахор,судялар ва Абдуллага карши уйнашни узи бумиди.ха айтганча бабаян колиб кетибди.
+23   
17 mar 20:27:42
Forza_inter
Gulbahor maydonda 13 kishi. Hakam va Sharxlovchi babani xarom pullariga iftor qiberadi ertaga bola chaqasiga.
+22   
17 mar 20:58:47
Asqarov Tursunboy
У́ткирни терма жамоага чакирмасаям бу́лоради ундан насафда турган бола яхши турибди Абдувохидмиди
+22   
17 mar 20:45:49
Buran Urazmatov
Терма жамоамиз дарвозаси муаммо экан
+22   
17 mar 20:08:24
BOBURXON..
Sharxlovchi Namangandan mahsus olib kelingan,
+21   
17 mar 20:18:10
Rijjol Gayratovich
Абдула нурмонов навбахорни кизи,бабаяни боласи.
+20   
17 mar 20:44:24
Maruf Murod
Яша Бунёдкор, йўқолсин бунақа жамоа))
+19   
17 mar 20:18:40
Евро Лига
Абдула Нурмонов мана йиртгич навбахор мана мана деб овози борича бакрияпти аммо дарвозага зарба берадиган навбахорчи йода ))) уйин сифати ноль булсада кизик уйин буляти )
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика