Latest news

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

 


БУНЁДКОР – НАСАФ - 2:0
4 май 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Онгар Жалимов

Гол: Ҳусниддин Алиқулов 5 автогол, - 1:0. Нурилло Тўхтасинов 56, - 2:0.

"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов (7.Суннатилла Абдуллажонов, 81), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев (8.Санжар Рашидов, 73), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (49.Иброҳим Томива, 73), 19.Нурилло Тўхтасинов (13.Лутфулла Тўраев, 84), 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 3.Диан Талхатов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 24.Бек Абдуллаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, .

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (77.Ойбек Бозоров, 70), 6.Муродбек Ҳўжамбердиев (14.Шокир Йўлдошев, 70), 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 77), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Шаҳзод Акрамов (25.Муҳриддин Зоиров, 56), 88.Марко Станоевич (70.Абубакрризо Турдиалиев, 77), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 20.Суҳроб Нуриллоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов, .

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 32, Фарруҳ Икромов 81, Равшан Ягудин 90+3,


ЯНГИЛАШ



90+8.  Учрашув якунланди. "Бунёдкор" - "Насаф" 2:0

90+6. ЗАРБАААА! Жарима майдонига узатилган тўпни Хуршид Ғиёсов боши билан дарвозага йўллади, Эргашев тўпни ушлаб олди

90+4. "Насаф" мухлислари ҳакам қароридан норози бўлиб майдонга сув идишларини улоқтиришмоқда

90+4. Ойбек Бозоров йиқитилди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди

90+3. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Равшан Ягудин

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов ўрнига Лутфулла Тўраев тушди

81. Ўзгариш. "Бунёдкор". Фарруҳ Икромов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов тушди

81. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Фарруҳ Икромов

77. Ўзгаришлар. "Насаф". Марко Станоевич ва Дилшод Саитов ўрнига Абубакрризо Турдиалиев ва Жўрабек Маннонов тушди

73. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Миржаҳон Мираҳмадов ва Расул Йўлдошев ўрнига Иброҳим Томива ва Санжар Рашидов тушди

70. Ўзгаришлар. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев ва Муродбек Хўжамбердиев ўрнига Ойбек Бозоров ва Шокир Йўлдошев тушди

60. ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНДИ 2:0. Нурилло Тўхтасинов гол урди, Ўлмасалиев жарима майдони ёнига бемалол борди ва зарба берди, Эргашев қайтарган тўпни Тўхтасинов дарвозага йўллади. 



60. Бизда VAR тахминан 5-6 дақиқа текширилади

56. VAR текширади ва гол тақдирини айнан VAR ҳал қилади

56. ГОООООООООООООООООООЛ! Нурилло Тўхтасинов гол урди, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди ва гол инобатга олинмади

53. Ўлмасалиев тўпни қайтариш чоғида ноқулай йиқилгани учун оёғидан жароҳат олди

51. "Насаф" босимни кучайтирмоқда...

49. ЗАРБААА! Миржаҳон Мираҳмадовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+4. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мираҳмадов боши билан дарвозага йўллади, Эргашев тўпни ушлаб олди! 

45+2. ЗАРБАААА! Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Норчаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

43. Рўзиқул Бердиев эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди

34. ЗАРБАААА! Шерзод Насруллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди!

32. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов

30. Тахминан 10 дақиқача давом этган текширувлардан сўнг пенальти йўқлиги маълум қилинди... Ўзбекистондаги VAR

27. Энди бош ҳакамнинг ўзи VAR монитори ёнига бориб вазиятни кузатмоқда

24. "Бунёдкор" жарима майдони ичидаги баҳсли вазият туфайли ўйин тўхтаб қолди. VAR текширмоқда...

20. ЗАРБАААА! Марко Станоевич жарима тўпини амалга оширди, бироз ноаниқ!

17. ЗАРБААААААА! Ҳусайин Норчаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди! Жуда хавфли! 

16. ЗАРБААА! Станоевич узоқ масофадан зарба йўллади, Ягудин ўз ўрнида

5. АВТОГОЛ! Ҳусниддин Алиқулов тўпни дарвозабонга узатди, Умиджон Эргашев кутилмаганда тўпни ўтказиб юборди! 1:0 




3. ЗАРБААА! Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдонига кириб зарба берди, зарба ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика