Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  86 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Суперлига. "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди News

Суперлига. "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувида дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.
 

Ўйиннинг 5-дақиқасида Дониёр Нарзуллаев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ерлатиб Бобир Абдиҳолиқовга узатди. Бобир эса яқин масофадан деярли бўш дарвозани аниқ нишонга ола билмади...

7-дақиқада қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Абдиҳолиқов боши билан дарвозага йўллай олмади. 

9-дақиқада ўнг қанотдан Жалолиддинов икки ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвоза томон йўналтирди. Дарвозабондан қайтган тўпни Ислом Қобилов яқин масофадан осонлик билан тўрга йўллади - 1:0. 

20-дақиқада ўнг қанотдан Дониёр Нарзуллаевнинг уринишини "Бунёдкор" ҳимоячилари тўпни бурчакка чиқариб юборишга мажбур бўлишди..

24-дақиқада узоқ давом этган ҳужумидан кейин Азиз Ғаниев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Мезбонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди... 

37-дақиқада Абдураимов ажойиб тарзда Дилшодни тўп билан таъминлади. Рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга қолган Саитов осонлик билан тошкентликлар дарвозабонини доғда қолдирди - 1:1.  

Биринчи таймда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Иккинчи тайм бошланди. 

47-дақиқада Ҳумоюн Муртозаев бир ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди. Аммо Зуҳуров посбони тўпни эгаллаб олди.

66-дақиқада Дониёр Нарзуллаев ўнг қанотдан ажойиб тарзда тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди, Бобир Абдиҳолиқов боши билан дарвозабонга йўналтирди. 

72-дақиқада Ғаниевнинг ажойиб зарбасини дарвозабон маҳорат билан бартараф этди.

73-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг яқин масофадан узоқ бурчакка йўллаган кучли зарбасини яна "Бунёдкор" посбони бартараф этди.

74-дақиқада Аҳмадалиев ўнг қанотдан ўзига хос рейд уюштириб бир ҳимоячини алдаб ўтди ва чап оёқда узоқ бурчакка айланма зарба берди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

86-дақиқада Санжар Рихсибоев яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Bunyodkor

Islom Qobilov - 9'

Superliga. Round 11

16/06/2019, 18:00

1
:
1
Finished

Nasaf

Dilshod Saitov - 37'

45'
90'
9'  Islom Qobilov
52'  Жасур Жалолиддинов (Sukhrob Izzatov)
69'  Sanjar Qodirqulov (Javokhir Kahramanov)
37'  Dilshod Saitov
40'  Sardor Abduraimov
59'  Шерзод Насруллаев
69'  Bobir Abdikholikov (Islom Rashidkhanov)



БУНЁДКОР – НАСАФ 1:1
16 июнь 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 3487 томошабин.
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко, Санжар Шоюсупов, Тимур Галеев, Акобирхўжа Шукуруллаев
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Алишер Файзиев.

Голлар: Ислом Қобилов 9, - 1:0. Дилшод Саитов 37, - 1:1 (Сардор Абдураимов).

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 52), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Риҳсибоев, 85), Санжар Қодирқулов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 69), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев
Захира: Муроджон Зуҳуров, Сергей Прохоров, Бобур Фарҳодов, Владислав Нуриев, Абдулла Абдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов

"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдихолиқов (Ислом Рашидхонов, 69), Шароф Муҳитдинов (Акмал Мозговой, 87), Дониёр Нарзуллаев (Ойбек Бозоров, 85), Сардор Абдураимов, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов
Захира: Машҳур Муҳаммаджонов, Сардор Саъдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Жўрабек Маннонов, Алишер Юсупов, Хуршидбек Мухторов,

Огоҳлантиришлар: Сардор Абдураимов 40, Шерзод Насруллаев 59, Ойбек Бозоров 90, Ислом Рашидхонов 90.



Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика