Суперлига. Бугун Қарши ва Навоийда ўйинлар бор
18 may 2019 07:59
News
Суперлига. Бугун Қарши ва Навоийда ўйинлар бор
НАСАФ - ҚЎҚОН-1912
Қўқондаги стадион ҳали тайёр бўлмагани сабабли ушбу ўйин Қаршига кўчирилди.
"Насаф"нинг мағлубиятсиз серияси учта ўйинга етди (2 ғалаба ва 1 дуранг). "Қўқон-1912" эса аксинча уч ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (1 дуранг ва 2 мағлубият).
Бу жамоалар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишган. 13та учрашувда "Насаф" ғолиб бўлган, 4та баҳсда водий клуби зафар қучган. Уч учрашувда эса ғолиб аниқланмаган.
Охирги 10та ўзаро ўйинда "Қўқон-1912" бу рақибни умуман юта олмаган. Сўнгги бор қўқонликлар 2003 йилда "Насаф"ни мағлуб этган экан.
"Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов ўз вақтида "Насаф"да Рўзиқул Бердиев билан бирга ўйнаган.
"Қўқон-1912" бу мавсум ҳозиргача энг кўп гол ўтказган клуб бўлиб турибди - 18та гол.
"Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев Суперлиганинг сўнгги 4 учрашувида 5та гол урди.
Nasaf Humoyun Murtozaev - 54', Humoyun Murtozaev - 56' |
Superliga. Round 9 18/05/2019, 20:00 0
:
2
Finished
|
Kokand-1912 |
ҚИЗИЛҚУМ — СУРХОН
Бу икки жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 10 марта тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 4 мартадан ғалабага эришган. Қолган икки учрашувда дуранг кузатилган.
Сўнгги бор "Қизилқум" ва "Сурхон" 2004 йилги мавсумда ўзаро ўйин ўтказишганди. Эътиборлиси ўзаро тўқнашувларда ҳеч қайси жамоа сафарда ғалаба қозона олмаган экан.
"Сурхон" бу мавсум Суперлигада энг кам гол урган (6та) ва энг кам гол ўтказган (6та)клуб бўлиб турибди.
Qizilqum Alisher Sanaev - 78' |
Superliga. Round 9 18/05/2019, 20:00 3
:
1
Finished
|
Surkhon Dаrko Stаnojevic - 19', Abdulaziz Yusupov - 38', Abdulaziz Yusupov - 65' |
Comments