Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  146 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Суперлига. Бугун март ойининг энг яхшилари тақдирланади News

Суперлига. Бугун март ойининг энг яхшилари тақдирланади

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Март ойида Суперлиганинг 4 та тури бўлиб ўтди. Ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонлар танлаб олинади. Шунингдек, жами 24та ўйин орасидан энг сара 10та гол танловга қўйилди. Ғолиблар 18 апрель куни “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади.
Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.


Март ойининг энг яхши мураббийи учун номзодлар
Миржалол Қосимов "Бунёдкор"
Шота Арвеладзе "Пахтакор"
Андрей Шипилов "Металлург"
Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор"

Март ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар
Элгужа Григалашвили "Қизилқум"  
Бобир Абдихолиқов "Насаф"  
Жасур Ҳасанов "Насаф"
Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор"  
Суҳроб Нуруллоев "Металлург"  
Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор"  
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"

Март ойининг энг яхши дарвозабони учун номзодлар
Муроджон Зуҳуров "Бунёдкор"
Зафар Сафоев "Металлург"  
Ўткир Юсупов "Қўқон-1912"
Ботирали Эргашев "Навбаҳор"
Элдорбек Суюнов "Пахтакор"


Март ойининг энг чиройли голи учун номзодлар

1.Икром Алибоев
2.Азизбек Турғунбоев
3.Санъат Шихов
4.Андрей Сидоров
5.Элгужа Григалашвили
6.Азизжон Ғаниев
7.Суҳроб Нуруллоев
8.Жавлон Иброҳимов
9.Филип Райевац
10.Жалолиддин Машарипов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика