Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  5 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Суперлига бош мураббийлари Ла лига клубларидан бирида малака оширишади News

Суперлига бош мураббийлари Ла лига клубларидан бирида малака оширишади

Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Ушбу ҳамкорлик натижасида шу йилнинг ноябрь ойида Суперлига клублари бош мураббийлари испан клубларидан бирида бир ҳафта мобайнида малака ошириш имконига эга бўлишади. Мазкур малака ошириш курслари давомида испан клубларининг фаолияти қандай йўлга қўйилгани, жамоаларнинг машғулот жараёнлари, ёш футболчилар билан ишлаш бўйича батафсил маълумот олиш кўзда тутилган.

Қолаверса, режага кўра ПФЛ ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари комиссарлари ноябрь ойи сўнггида Испанияга сафар уюштиришади ва Ла лига ҳамда Европа Чемпионлар лигаси ўйинлари давомида учрашув комиссарлари билан бевосита биргаликда иш олиб бориш имкониятига эга бўлишлари мўлжалланди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика