Latest news

20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  3 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  44 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  102 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери News

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери

Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибга жалб қилган футболчилар биринчи давра давомида ўзидан турлича таассурот қолдирди.

Айримлари кутилганидандан яхши тўп тепди ва жамоасининг асосий етакчиси сифатида гавдаланди. Бу борада сайтимиз ижодкорлари билан келишган ҳолда муваффақиятли 5 трансферни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рубин Хебай - Сўнгги йилларда Черандан ташқари лигамизга айтарли унга тенглаша оладиган голеадор келмаётган эди. Бу йил эса клублар селекция ишларида пухта ва аниқ ҳаракат қилишаётганини айтиш жоиз. Рубин Хебай биринчи даврада "Андижон"нинг 15та голидан 9тасига яъни 73 фоизига муаллифлик қилди. Агар албаниялик снайпер иккинчи даврада ҳам шу темпни сақлаб қола олса, ниҳоят Черан гегемонлигига барҳам бериши мумкин. Шубҳасиз "бургутлар"нинг биринчи даврадаги энг яхши трансфери Хебай бўлди, дея оламиз. 


Остон Ўрунов - Самвел Бабаян томонидан мавсумнинг илк қисмида трансферларда ажойиб юриш амалга оширилди. Россияда барқарор ўйнаб кета олмаётган Остон Ўруновни "Навбаҳор"га олиб келди. Жамоанинг ўйини ўтган йили Жамшид Искандеров атрофида қурилган бўлса, бу йил Остон Ўрунов орқали ҳужумлар янада кескинроқ тус оляпти. Жисмонан бақувват ва яхши дриблингга эга ярим ҳимоячи 12та ўйинда 5та гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Клубдаги ўйинлари натижасида Катанец ҳам унга терма жамоада эркин ўйнаш, керакли паллада ҳужумчи ролидан ҳам фойдаланди. 


Ғулом Ҳайдар Гулямов - Айтишингиз мумкин, бу рўйхатда Тома Табатадзе ёки Нурилло Тўхтасинов бўлиши керак эди-ку? Ҳа, улар ҳам жамоанинг муҳим фигураси сифатида муваффақиятларга кўп ҳисса қўшди. Аммо Ғулом Ҳайдар Гулямов деярли барча учрашувларда таянч зонасида "қора" ишни маромига етказиб бажарди. Айниқса "Навбаҳор" билан ўйиндаги меҳнатини айтиш жоиз. У "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги 13та учрашувида 1096 дақиқа тўп тепди. 

Силванус Нимели - "Сурхон" бу йил қишда катта трансферларни амалга оширмади, лекин керакли ва фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Буни чемпионат баҳслари давомида ҳам сездик. Ҳужумчи Силванус Нимели эса термизликларнинг бош қаҳрамони сифатида танилди. Либериялик форвад ортда қолган даврда 13та ўйинда тўп тепди ва 6та гол урди. Тўпурарлар пойгасида Черан, Хебайдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали давра тугамасиданоқ унга Суперлиганинг етакчиларидан қизиқиш пайдо бўла бошлади. Аммо у иккинчи даврада ҳам "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишда давом этади. 


Игорь Иванович - "Бунёдкор" томонидан қишки трансферлар вақтида амалга оширилган ягона яхши трансфер, дея оламиз. Иванович нисбатан кутилган ўйинни намойиш қилди. Биринчи давра экваторигача деярли ҳар бир ўйинда фойдали ҳаракатни амалга ошираётганди. Кейинчалик жамоанинг омадсизликлари уни ҳам четлаб ўтмади. Аммо Иванович ўзининг ностандарт қарорлари, ўткир паслари, ҳужумда хавфли вазият ҳосил қилишдаги ҳаракатлари "қалдирғочлар"га Суперлига стартида бир қанча очколарни тақдим қилди. Футболчи 11та учрашувда 2та гол урди ва 3та ассистни амалга оширди. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика