Latest news

07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 05:42Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" - "Зальцбург" таркиблар маълум  2 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  31 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  8 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  1 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  28 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4

Суперлига. Август ойининг энг яхши футболчиси маълум қилинди News

Суперлига. Август ойининг энг яхши футболчиси маълум қилинди

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор футболчилар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлишди.

Жамоалар мураббийлари, сардорлари ва мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровнома якунларига кўра, “Металлург” жамоаси аъзоси Ислом Исоқжонов август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда 3 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган ва 1 та голли узатма амалга оширган Исоқжонов сўровномада энг кўп очко жамғаришга эришди. Маҳоратли футболчини 7 нафар мураббий ва сардор 1-ўринга, яна 13 нафари эса 2-ўринга жойлаштирди. Қолаверса, ПФЛ расмий сайтида ўтган мухлислар сўровномасида ҳам айнан бекободликлар етакчиси энг кўп овоз тўплади.

Иккинчи поғона эса 2 та гол ва 2 ассистга муаллифлик қилган АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановга насиб этди. Учинчи ўриндан эса “Пахтакор” ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш (3 ўйин, 3 гол) ўрин эгаллади.

Қайси мураббий ва сардорлар кимга овоз бергани эса бироздан сўнг ПФЛ сайтида эълон қилинади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика