Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.



АНДИЖОН – СЎҒДИЁНА - 0:0

Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 15:45

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Отабек Қосимов, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Ҳурсандов, 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Бахтиёр Қосимов, 9. Павел Забелин, 10. Владислав Василев (6. Иброҳим Отахонов, 57), 14. Василий Совпел, 17. Фарҳод Соҳибжонов (7. Шерзод Ғуломжонов, 57), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 49. Пламен Димов

Захира: 44. Асилбек Аманов, 11. Абдулхай Исмоилов, 23. Мардон Абдуллаев, 27. Миркомил Локаев, 28. Абдурахмон Комилов, 70. Диёр Рахимқулов, 77. Хуршид Убайдуллаев


"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 6. Искандар Шайкулов (18.Дарко Станоевич, 82), 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 82), 11. Жасур Ҳасанов (28.Эргаш Исмоилов, 73), 15. Жасур Ҳакимов (17.Шаҳбоз Жўрабеков, 46), 31. Лука Чермель, 63. Асилжон Бегимқулов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), 93. Марко Колакович
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 77.Саҳоб Рашидов, 88.Муҳсин Бозоров.

Огоҳлантиришлар: Бахтиёр Қосимов 47, Шаҳбоз Жўрабеков 87.




ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0

90+3. ЗАРБАА! Павел Забелиннинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90. ЗАРБА! Усмонали Исмоналиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

88. ЗАРБААААА! Жаримадан узатилган тўпни Насимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

87. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Шаҳбоз Жўрабеков

86. ЗАРБАААААА! Болтабоевнинг 20 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди! 

84. Ўйин охирида футболчилар рақиб хатосини кутишмоқда, тактик кураш кечмоқда майдонда

82. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Норхонов ва Шайкулов ўрнига Насимов ва Станоевич тушди

77. ЗАРБА! Шерзод Ғуломжоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

73. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳасанов ўрнига Эргаш Исмоилов

72. ЗАРБААААААА! Норхоновнинг зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди! 

66. ЗАРБААААА! Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Норхонов боши билан зарба берди, бироз ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Бегимқулов ўрнига Қаҳрамонов тушди

64. ЗАРБААА! Жасур Ҳасанов жарима зарбасини амалга оширди, ноаниқ кетди!

57. Ўзгаришлар. "Андижон". Фарҳод Соҳибжонов ва Владислав Васильев ўрнига Шерзод Ғуломжонов ва Иброҳим Отахонов

47. Огоҳлантириш. "Андижон". Бахтиёр Қосимов

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳакимов ўрнига Жўрабеков

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

39. Павел Забелинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

36. Тоировнинг ўзи жарима тўпини амалга оширди, узатилган тўп ҳеч кимга насиб қилмади, Забелин рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди

35. Норхонов ҳозир Тоировга нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонларда жарима тўпи, масофа анча узоқ

30. ЗАРБААААА! Рақиб вакили Бахтиёр Қосимовнинг хатосидан кейин Жасур Ҳакимов 16 метрдан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

29. Тўп назорати асосан "Сўғдиёна" томонида

25. Жамоалар қарши қарши ҳужумлар билан ўйнашмоқда, аммо якуний зарба йўқ

14. ЗАРБАААААААААААА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Соҳибжонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! Жуда хавфли вазият эди! 

6. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Норхонов ерлатиб дарвозага йўллади, тўпни Адҳамов ушлаб олди

3. Энди "Андижон"да жарима зарбаси, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Камига Соҳибжонов ҳужумда қоидани бузди

2. Меҳмонларда жарима тўпи, узатилган тўп ноаниқ чиқди

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 15:45да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика