Latest news

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар News

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Андижон" мезбон сифатида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Андижон"

- "Андижон" турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта ўйинда зафар қучиб, 4 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 7-11. 

- "Андижон" Суперлигада фақат битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Яна иккита клуб - "Бухоро" билан "Қўқон-1912". 

- "Андижон" охирги 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.   

- Бу жамоанинг ягона ғалабаси уйдаги ўйинда қўлга киритилган бўлиб, 5-турда "Андижон" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- "Андижон" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши жами 46та ўйин ўтказиб, шундан фақат тўрттасида ғалабага эришган. 

"Пахтакор"

- "Пахтакор" ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа 8та ўйиннинг олтитасини ғалаба билан тугатди ва икки бор дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 15-7. 

- "Пахтакор" жуда ғалати натижа кўрсатяпти: мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган "шерлар" кейин дуранг қайд этишди. Ундан кейин яна қаторасига учта ғалаба рўй берди ва шундан сўнг яна дуранг. 

- "Пахтакор" бугун сафарда тўртинчи учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 3та ўйиннинг иккитасида Шота Арвеладзе шогирдлари зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнашди. 

- "Пахтакор" сафар ўйинларида 4та гол уриб ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- "Пахтакор" бунгача "Андиждон"га қарши жами 46та учрашув ўтказиб, шундан 34тасини ўз фойдасига ҳал этган. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

2015 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1

2012 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:4 

2011 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:1 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйинига назар ташласак, уч марта "Пахтакор" ғалаба қозониб кетган. Икки бор "Андижон" зафар қучган. "Пахтакор" икки марта 1:0 ва бир сафар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Андижон" эса 1:0, 2:1 ҳисобларида ўз рақибини мағлуб этган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика