Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Суперлига. "Андижон" ва "Динамо" ўзаро дуранг ўйнашди News

Суперлига. "Андижон" ва "Динамо" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 2-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Руслан Матниязов қийинчилик билан қайтариб юборди, акс ҳолда Қадамбой Нурметов ҳисобни очиши мумкин эди. 5-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг қанотдан ҳужуми, дарвозабон бартараф этди.

6-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни очди - 0:1. 

15-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Ойбек Қиличев боши билан зарба берди, Ботирали Эргашев тахминан 3 метрлардан йўллаган зарбани қайтаришга эршди! 

16-дақиқада ҳисоб тенглашди.  Абдуллоҳ Олимовнинг ўнг қанотдан берган пасини Аброр Ҳусинов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1. 

19-дақиқада Рўзим Аҳмедовни зарбасини Эргашев қайтарди.

28-дақиқада Ботирали Эргашев ажойиб сейв намойиш этиб жамоасини голдан қутқарди. 

33-дақиқада Тошматов томонидан берилган зарбани Сардор Қобулжонов осонлик билан бартараф этди.

45+2-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов оширган тўпни Шаҳзод Убайдуллаев дарвозага йўллади - 2:1. 

Биринчи таймда шу ҳисоб сақланиб қолди. 


Иккинчи тайм бошланди. 

76-дақиқада Бобур Қосимовнинг кучли зарбасини Матниёзов қийинчилик билан бартараф этди.

87-дақиқада Миркомил Лоқаев чап оёғи билан ажойиб гол урди - 2:2. 

Учрашувда дуранг қайд этилди. 



АНДИЖОН – ДИНАМО 2:2
5 май 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:20
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Обид Жумаев, Рустам Самандаров, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов 6, - 0:1. Аброр Хусинов 16, - 1:1 (Абдуллоҳ Олимов). Шаҳзодбек Убайдуллаев 45+2, - 3:1 (Рўзимбой Аҳмедов). Миркомил Лоқаев 87, - 2:2.

"Андижон": Руслан Матниязов, Бобуржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 62), Абдуллоҳ Олимов (Хушнудбек Авилов, 68), Дилшод Раҳматуллаев (Асрор Ғофуров, 10), Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров
Захира: Виталий Мирний, Фарҳод Мирахматов, Иброҳим Отахонов, Темур Исмоилов, Дониёр Исмоилов, Радосав Алексич,

"Динамо":
Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Воҳид Шодиев, 64), Бобур Қосимов, Отабек Нарзуллаев (Низомжон Норов, 54), Сирож Ҳамроев, Сардор Эминов (Санжар Баратов, 74), Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохрух Абдураҳмонов

Захира: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Аваз Агалиев, Дамир Темиров, Обиджон Хакимов, Максимилиан Фомин, Дилмурод Каримов

Огоҳлантиришлар: Қадамбой Нурметов 51.


Andijan

Abror Khusinov - 16', Shakhzod Ubaydullayev - 45'

Superliga. Round 7

05/05/2019, 17:20

2
:
2
Finished

Dinamo

Shohruh Abdurahmonov - 6', Mirkomil Lokaev - 87'

45'
90'
10'  Dilshod Rakhmatullaev (Asror Gafurov)
16'  Abror Khusinov
16'  Abdullo Alimov
38'  Ruzimbay Ahmedov
45'  Shakhzod Ubaydullayev
45'  Ruzimbay Ahmedov
6'  Shohruh Abdurahmonov
52'  Qadamboy Nurmetov
87'  Mirkomil Lokaev


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика