Latest news

22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   32 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  5 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  6 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  24 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1

Суперлига. АГМК - “Насаф”. Превью News

Суперлига. АГМК - “Насаф”. Превью

Суперлиганинг 8-тур учрашувини ҳам "Насаф" сафарда ўтказади. Бу сафар “аждарлар” Олмалиқда АГМК жамоаси билан куч синашади.

Учрашув ОКМК спорт мажмуасида 26 апрел пайшанба куни бўлиб ўтади ва соат 18:30да бошланади.
 
Ўзбекистон Суперлигаси-2018, 8-тур
АГМК – “НАСАФ”
26.04.2018. ОКМК СМ. 18:30да
Бош ҳакам:
Тимур Тўхтасинов (Андижон)
Қанот ҳакамлари: Анваржон Маражабов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон)
Захира ҳаками: Шавкат Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
Учрашув комиссари: Алексей Фролов.
 
Бўлажак учрашув ҳақида

Бўлажак, АГМК - “Насаф” учрашуви шубҳасиз футбол ишқибозларида ҳам, футбол мутахасисларида ҳам катта қизиқиш ўйғотиши турган гап. Бунга сабаблардан АГМК жамоаси ўтган 7-турда “Бухоро”дан мағлуб бўлди. “Насаф” эса сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан дуранг ўйнади. Бу сафар икки жамоага ҳам ғалаба зарур. Бу ҳол учрашувни шиддатли бўлишини таъминлайди.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва АГМК (Олмалиқ) жамоалари, илк бор олий лигада 2008 йилги мавсумда куч синашган, у пайтда жамоанинг номи – ОТМК эди. Улар кейинги йилги мавсумдан бошлаб ўз номларини – “Олмалиқ”га алмаштиришган. Бу йилдан эса АГМК номи билан Суперлигада иштирок этишмоқда. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро илк учрашув Қаршида бўлган. Бунда кичик 1:0 ҳисобида "Насаф" ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голни Зафар Холмуродов киритган.

Охирги ўзаро учрашувдаги гол муаллифи эса Бобир Абдухолиқов бўлиб турибди.
Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 20 марта куч синашган. Шундан 2та баҳсда “кончилар” ғалабага эришган бўлса, “аждарлар” 12та учрашувда зафар қучишган. Яна 6та ўйинда ўзаро дуранг натижа қайд этилган. Ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 51та тўп киритилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 17:34. Устунлик “Насаф” жамоасида.

“Насаф” рақибини энг йирик 4:0 ва 4:2 ҳисобларида мағлубиятга учратган. Олмалиқларнинг бу кўрсаткичи 2:0ни ташкил қилмоқда.

Олмалиқдаги ўзаро учрашувларга оид
Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро 10та  учрашувнинг 2тасида “кончилар” зафар қучишган. 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 19та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича  8:11 устунлик “Насаф” томонида. Ўтган йили Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Олмалиқдаги сўнгги беш учрашув натижаси
08.11.2013.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 2:2
22.06.2014.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 1:3
23.03.2015.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 2:0
11.03.2016.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3
07.04.2017.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0
 
АГМКдаги дисквалификация
“Насаф”га қарши учрашувда АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу футболчи  “Бухоро” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувнинг 72-дақиқасида майдондан четлатилган эди. Футболчи дисквалификация туфайли бўлажак учрашувни ўтказиб юборади.

 Жамоалар тўпурарлари
АГМК жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасини жами 9 марта ишғол қилишган. Шулардан 4таси жамоа ярим ҳимоячиси Йован Жокичга тегишли. Энг қизиқарлиси Жокич барча голларни 11 метрлик жаримадан киритган.  “Насаф” ҳозирча рақиблари дарвозасини 8 марта ишғол қилган. Уч нафар футболчи ҳисобида 2тадан гол бор. Булар Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Славко Лукичлар.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 апрель чоршанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида соат 16:00да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика