Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) News

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Суперлиганинг 12-турида Андижонда турнир жадвалида ёнма-ён турган "қўшнилар" "Андижон" ва АГМК ўзаро тўқнаш келди.

Александр Хомяков қўл остига ўтган "Андижон" Суперлигада кетма-кет 6 ўйиндирки ғалабасиз серияни давом эттираётганди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМКнинг ғалабасиз серияси эса тўрт учрашувга етганди. Ғалабани соғиниб қолган ва ютуққа чанқоқ бўлган мазкур жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётганди.

Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионига мазкур баҳсни томоша қилиш учун тахминан 5 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди.

Жамоаларнинг ҳолати, турнир жадвалидаги ўрни ва тактик мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам беллашув афишасини янада безаб берди.

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида мезбонлардан кўра меҳмонлар фаол ва кескин ўйнашди. Учрашувдаги илк хавфли вазият ҳам айнан АГМК томонидан содир этилди. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Зафар Полвонов дарвозабон қаршисида бирга-бир қолишига қарамай тўпни дарвозага йўллай олмади.

Шундан сўнг Миржамол Қосимовда ҳам ҳисобни очиш имконияти вужудга келди. Чамаси 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга оширган Қосимов дарвоза тўсинини нишонга олди. 

Кетма-кет ҳужумлар уюштиришга киришган АГМКнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самара келтирди. Жасурбек Умаровнинг тўп оширмасидан сўнг Зафар Полвонов ҳимоячилар назаридан четда қолди ва тўпни боши билан дарвоза тўрига йўналтирди - 0:1.

Шундан сўнг ҳам АГМКда гол уриш учун кўплаб вазиятлар вужудга келди. Хусусан Зафар Полвонов яна камида иккита гол уриш учун қулай имкониятлардан қўлдан чиқарди.

Кетма-кет ҳужумлар ва голни қабул қилган "Андижон" ниҳоят таймнинг иккинчи қисмида "уйғонди". 

"Андижон" учрашувда ҳисобни тенглаштириш олдида Ойбек Қиличев ва Рўзимбой Аҳмедов тандеми хосил қилган комбинациядан сўнг Суҳроб Султонов дарвозада ишончли ҳаракат қилган бўлса, стандарт вазиятидан кейин мазкур тандеми ишланмаси наф келтирди. Айнан Ойбек Қосимов томонидан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:1.

Танаффусга қадар эса учрашувдаги устунлик тўлиқлигича мезбонлар томонга ўтди. Айниқса Рўзимбой Аҳмедов ва Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг хавфли зарбалари йўлига АГМК посбони Суҳроб Султонов туғаноқ бўлди. Шу тариқа АГМК Султоновнинг хизматлари эвазига танаффусга дуранг натижаси билан чиқиб кетди. 

Биринчи таймдаги ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, дастлаб устунлик АГМК томонда бўлган бўлса, кейинчалик "Андижон" ташаббусни ўз қўлига олди. Биринчи таймдаги ҳисоб эса адолатли бўлди. Голдан ташқари ҳар иккала жамоаларда ҳисобни ошириш учун кўплаб вазиятлар вужудга келганди.


Иккинчи таймни ҳар иккала жамоа тезкорлик билан бошлашди. Очко кераклиги учун жамоалар катта куч билан олдинга, яъни ҳужумга интилишди. Тайм стартида нисбатан устунлик мезбонлар тарафида бўлди. АГМК эса кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянди. 

Бироқ "Андижон" жамоаси иккинчи бўлим стартида ташкил этган ҳужумларидан ҳа деганда наф чиқара олмади. АГМК ҳимояси эса ўз ҳудида яқинида рақибга ортиқча имконият тақдим этмади.

Мураббийлар эса ўйинга кетма-кет захира кучларини ташлашди. Ўзгаришларни амалга оширишда эса Миржалол Қосимов ҳамкасбидан кўра топқирлик қилди. Чунки захирадан ўйинга қўшилган Шаҳзодбек Нурматов Акмал Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол этишни уддалади - 1:2.

Шундан кейин "Андижон" жамоаси катта куч билан олдинга ўтиш режаларини ишга солди. Қосимов эса АГМКдан ҳимояда эҳтиёткор бўлишни алоҳида таъкидлади. 

Гарчи АГМК ҳисобда олдинда борган бўлсада, учрашувнинг қолган қисмларида ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқроққа кўчиришга эришди. Позицион ҳужумларни ташкил этишда АГМК мезбонлардан кўра фаолроқ бўлди. "Андижон" таркибида эса захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтириш миссиясини тўлиқ амалга ошира олишмади.

Очко сув ва ҳаводек бўлгани учун майдондаги кескин вақт ўтиши билан тобора ошиб, футболчилар эҳтиросларни жиловлай олишмади. Натижада ўйинни бошқариб борган ёш истеъдодли ҳакам Жасур Мухторов чўнтагидаги карточкаларни олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу тариқа учрашувнинг қолган дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармади ва АГМК чемпионатда жорий мавсумда илк бор сафарда очко олишни уддалади. "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси эса 7 ўйинга етди.

Andijan

Ruzimbay Ahmedov - 32'

Superliga. Round 12

22/06/2019, 18:00

2
:
1
Finished

OKMK

Zafar Palvanov - 19', Shakhzodbek Nurmatov - 73'

45'
90'
32'  Ruzimbay Ahmedov
32'  Oybek Kilichev
57'  Farkhod Mirakhmatov (Abdullo Alimov)
70'  Dilshod Rakhmatullaev (Farhod Bekmurodov)
77'  Oybek Kilichev
82'  Abror Khusinov
86'  Abdurakhmon Abdulkhaqov (Doniyor Ismoilov)
19'  Zafar Palvanov
19'  Jasur Umarov
46'  Murodjon Toshmatov (Shokhnazar Norbekov)
62'  Mirgiyoz Suleymanov (Saidullo Rakhmatov)
66'  Shokhnazar Norbekov
73'  Shakhzodbek Nurmatov
73'  Akmal Shorakhmedov
73'  Mirjamol Kasimov (Shakhzodbek Nurmatov)
88'  Shakhzodbek Nurmatov
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика