Latest news

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Суперлига: 9-тур рамзий терма жамоаси ФОТО News

Суперлига: 9-тур рамзий терма жамоаси ФОТО

Суперлиганинг 9-турида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган футболчилардан тузиб чиқилган рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлиганинг 9-тури доирасидаги 6 ўйинда жами 12та гол киритилди. Фақат марказий учрашув бўлган "Локомотив" - "Пахтакор" (0:0) баҳсида мухлислар гол кўришмади. Қолган барча беллашувларда стадионга ташриф буюрганлар камида биттадан гол кўришди. Бу сафар рамзий терма жамоани 4-4-2 схемада туздик.

Дарвозада "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов. Суюнов шу куни Рашидовнинг 1-бўлимдаги ва Бикмаевнинг 2-бўлимдаги зарбаларини бартараф этди. 87-дақиқада Сардор Рашидовнинг яқин масофадан бирга-бир вазиятда тепган тўпидан кейинги сейви ажойиб чиқди.

Ҳимоянинг ўнг қанотидан "Сўғдиёна" аъзоси Тоҳир Шамсиддинов, чап қанотидан эса "Қўқон-1912" вакили Александр Мерзляков ўрин олди.

Марказий ҳимояда эса Кахи Махарадзе ва Файзулла Қамбаров жуфтлик ҳосил қилди. Тошкент дербисида "Пахтакор"нинг жуда кўп ҳужумларини айнан Махарадзе тўхтатиб қолди.

Таянч ярим ҳимоясига Дарко Гожкович танланди.

Чап қанот вингери Сардор Азимов, ўнг қанот вингери эса Артур Геворкян. Ҳужумчи ортидан эса Хуршид Асқаралиев жой олди.

Ҳужумчилар сифатида Элгужа Григалашвили ва Забиҳилло Ўринбоев танланди. Ҳар икки форвард ўз голлари билан жамоаларининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.


Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:
Элдорбек Суюнов (Пахтакор).

Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов (Сўғдиёна), Кахи Махарадзе (Локомотив), Файзулла Қамбаров (Қизилқум), Александр Мерзляков (Қўқон-1912).

Ярим ҳимоячилар: Дарко Гожкович (Қўқон-1912), Артур Геворкян (Қизилқум), Сардор Азимов (Сўғдиёна), Хуршид Асқаралиев (Нефтчи).

Ҳужумчилар: Элгужа Григалашвили (Қизилқум), Забиҳилло Ўринбоев (Металлург)

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика