Latest news

16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  6 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  10 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  50 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5

Суперлига. 9-тур лауреатлари News

Суперлига. 9-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Нефтчи" бу тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Фарғоналиклар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Шу боис "Нефтчи" посбони Акбар Тўраев championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Насаф" бу тур Қаршида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилди. Рўзиқул Бердиев жамоаси шу куни таркиби анчагина кучайган рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ажойиб ўйин намойиш этди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 9-турнинг энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлди.



Бу турда "Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров "Динамо" билан баҳс охирида жуда чиройли гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов "Сурхон"га қарши баҳснинг иккинчи таймида захирадан майдонга тушди ва иккита гол урди. Шу тариқа, Жавоҳир Қаҳрамонов championat.asia талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика