Latest news

22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  1 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  19 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   31 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5

Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 5-турида ёрқин футбол кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага "Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов "Локо"га қарши ўйинда бир қатор вазиятларда ажойиб сейв қилиб жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва тур қаҳрамонига айланди.

Чап қанот ҳимоясига эса "Бухоро" футболчиси Санъат Шиховни қўйдик. Тур футболчисига айланган Шихов "Пахтакор" билан ўйинда жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Сабаби, Шихов икки бор дарвозага кириб кетаётган тўпни чизиқни устидан қайтариб қолди. Шунингдек, учрашув давомида жуда фаол ҳаракат қилди.

Марказий ҳимояда "Навбаҳор"нинг легионер футболчиси Томислав Пайовични муносиб кўрдик. "Насаф"га қарши ўйинда мезбонларнинг мудофаа чизиғини мустаҳкам турганига Пайовичнинг хизматлари катта бўлди.
Унга тандем сифатида "Бунёдкор"нинг тажрибали ҳимоячиси Анвар Ғофуров танланди. Ғофуров "Қизилқум"га қарши ўйинни ишончли ўтказди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишида муносиб улуш қўшди.

Ўнг қанот ҳимояси эса Мурод Холмуҳаммедов билан тўлдирилди. Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"нинг "Локомотив"га қарши кечган баҳсида нафақат пенальтидан гол урди, балки бутун ўйин давомида мудофаа чизиғини ишончли тўп суришида ўзининг катта ҳиссасини қўшишига муваффақ бўлди.

Таянч ярим ҳимоячилари сифатида Жавлон Иброҳимов ҳамда Саламат Қутибаев танлаб олинди. Бу икки ярим ҳимоячилар ушбу турда жамоаларига ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилишди. Шунингдек, Иброҳимов ва Қутибоев бутун баҳс давомида майдон марказини бошқаришда ҳам фаоллик кўрсатишди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида "Металлург" аъзоси Зафар Тўраев жорий турда рамзий терма жамоага киришга лойиқ топилди. Тўраев "Сўғдиёна" билан ўйинда жамоаси ҳужумларини бошлашда, ривожлантириш ва йўналиш беришда фаол ўйнади. Шу билан биргаликда, бир қатор вазиятларни ўзи якунлашга ҳам уринди. Айниқса биринчи бўлимда рақиб дарвозаси томон хавф солиб турган Тўраев, иккинчи бўлимда жамоасининг биринчи голини киритган Шаҳзод Шаймановга ассистентлик қилди.

Ҳужумкор вингер ролида АГМКдан Шоҳназар Норбеков танланган бўлса, қарама-қарши қанотда Шавкат Саломов қўйилди. Норбеков Фарғонадаги беллашувда жамоасининг ғалабасига энг катта ҳиссани қўшди. Айнан унинг тўп узатмаларидан сўнг АГМК кетма-кет икки бор "Нефтчи" дарвозасини ишғол этди. Шавкат Саломов эса "Пахтакор" билан ўйинда ёрқин ўйин кўрсатди. Жамоаси ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган Саломов шабҳасиз тур рамзий терма жамоасига киришга лойиқ ўйин кўрсатди. Саломов аслида марказда ўйнайди, аммо рамзий терма жамоа сафида марказда ўйнайдиган футболчилар кўпайиб кетганлиги боис, нисбатан универсал саналган Саломовни ҳужумкор вингер сифатида майдонда жойлаштирдик.

Ушбу турда атига 10та гол киритилди. Шуларнинг биттаси фақатгина ҳужумчи ҳисобига ёзилди. АГМК сафидаги Вадим Чемиртан биринчи бўлимда жароҳатланган Зафар Полвоновни ўрнига тушди ва баҳс якунига қадар гол уришга ҳамда АГМК фойдасига пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Шу боисдан ҳам Чемиртан ҳужумчилар учун атига биргина ажратилган жойга ортиқча рақобатсиз жойлашди.


Демак 5-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Томислав Пайович ("Навбаҳор"), Анвар Ғофуров ("Бунёдкор"), Санъат Шихов ("Бухоро")
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Саламат Қутибаев ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Металлург"), Шавкат Саломов ("Бухоро"), Шоҳназар Норбеков (АГМК)
Ҳужумчи: Вадим Чемиртан (АГМК)

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика