Суперлига. 5-тур олдидан ўзаро ўйинлар ва статистикалар
06 apr 2023 10:30
News
Суперлига. 5-тур олдидан ўзаро ўйинлар ва статистикалар
"Турон" — "Олимпик"
- Жамоалар ўзаро бир маротаба — Ўзбекистон кубоги доирасида тўқнаш келган. Тошкентдаги "Локомотив" ўйингоҳида кечган баҳсда Тимур Кападзе шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган;
- "Турон" ўз майдонидаги охирги 6 ўйиннинг 5 тасида гол урган;
- "Олимпик" меҳмон сифатида Суперлига доирасидаги сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлмаган.

"Бухоро" — "Бунёдкор"
- Жамоалар чемпионат доирасида 28 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 19 тасида "Бунёдкор" ғалаба қозонган бўлса, атиги бир ўйинда воҳаликлар зафар қучган. 8 учрашувда дуранг қайд этилган Тўплар нисбати — 16:64, "Бунёдкор" фойдасига.
- Чемпионат доирасида ўзаро охирги 4 учрашувда кучлар тенг келган;
- "Бухоро" Суперлига доирасида сўнгги 10 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Воҳа клуби сўнгги бор 2020 йилнинг октябрида "Металлург"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган;
- Шунингдек, Суперлига доирасида бухороликлар ўз майдонидаги 10 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 2020 йилнинг августида "Сурхон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгган;
- "Бунёдкор" Суперлига доирасида сафардаги охирги 9 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти;
- "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди.

"Сўғдиёна" — "Металлург"
- Жамоалар чемпионат доирасида 42 маротаба тўқнаш келган. Улардан 18 тасида жиззахликлар ғалаба қозонган, 16 беллашувда эса бекободликларнинг қўли баланд келган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 58:53, "Сўғдиёна" фойдасига.
- "Металлург" ўзаро сўнгги 4 учрашувдан буён “Сўғдиёна”дан гол ўтказиб юбормоқда;
- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 10 та учрашувнинг 9 тасида "Металлург"га ютқазмаган;
- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 9 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти;
- "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 15 та ўйинга етди. Жиззахликлар охирги бор 2022 йилнинг августида “Динамо”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

"Андижон" — "Нефтчи"
- Жамоалар чемпионат доирасида 47 маротаба тўқнаш келишган. Шундан 32 тасида фарғоналиклар устун келган бўлса, 10 тасида андижонликлар ғалаба қозонган. Яна 5 ўйинда кучлар тенг келган.
- Икки жамоанинг Суперлига доирасида сўнгги 4 учрашувида "Андижон" ғолиб чиққан;
- "Нефтчи" Суперлига доирасида сўнгги 6 учрашувда ютқазмаган. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган.
- "Нефтчи" 2007 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша йили фарғоналиклар 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганди;

ОКМК — "Навбаҳор"
- Жамоалар чемпионат доирасида 30 маротаба учрашган. Шулардан 12 тасида олмалиқлар ғалаба қозонган бўлса, 9 беллашувда наманганликлар зафар қучган. Яна 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 39:39.
- Ўзаро ўйинларнинг охирги 3 тасида ОКМК ғалаба қозона олмаган;
- "Навбаҳор" Суперлига доирасида сўнгги 10 учрашувнинг 9 тасида ютқазмаган;
- "Навбаҳор" 2004 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша мавсумда наманганликлар 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганди.

"Насаф" — "Сурхон"
- Жамоалар чемпионат доирасида 24 маротаба тўқнаш келишган бўлса, 19 тасида "Насаф" ғалаба қозонган, атиги 1 ўйинда сурхондарёликларнинг қўли баланд келган, яна 4 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати — 64:17, "Насаф" фойдасига.
- "Насаф" чемпионат доирасида 12 бор "Сурхон"ни ўз майдонида қабул қилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган;
- "Сурхон" чемпионат доирасида меҳмондаги баҳсларда "Насаф" дарвозасини атиги бир маротаба ишғол қилган, бу ҳам 1997 йилга тўғри келади.
- "Насаф" чемпионат миқёсидаги ўзаро 16 ўйиндан бери "Сурхон" дарвозасига камида иккита тўп киритмоқда, ўтган йилги Ўзбекистон кубогидаги қарама-қаршиликни ҳам ҳисобласак, ушбу кўрсаткич яна биттага ортади.

"Пахтакор" — "Қизилқум"
- Жамоалар чемпионат доирасида 46 маротаба майдонга тушган. Шундан 39 тасида пойтахтликларнинг қўли баланд келган бўлса, фақат 1 ўйинда навоийликлар зафар қучган. Яна 6 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 130:26, "Пахтакор" фойдасига;
- "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 10 та ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда, "Қизилқум" сўнгги бор 2017 йил ўз майдонида бир очко қўлга киритган;
- "Пахтакор" ўз майдонидаги 13 та учрашувдан буён "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда;
- "Қизилқум" Суперлига доирасида меҳмондаги кетма-кет тўрт учрашувдан бери мағлубиятга учрамоқда;
- "Пахтакор" сўнгги 10 та учрашувда "Қизилқум" дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган; "кончилар"да эса бу кўрсаткич 4 тани ташкил этади.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments