Latest news

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  17 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси News

Қуйида Суперлиганинг 4-турида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.


"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлига 4-тур рамзий терма жамоасининг тактик схемаси 3-5-2ни ташкил қилди.

Унга кўра, рамзий терма жамоа дарвозасига АГМК кипери Павел Матяш муносиб кўрилди. Ушбу посбон амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди ва 4та сейв амалга оширди.

Уч нафар ҳимоячи сифатида "Пахтакор" аъзоси Марко Симич, "Қўқон-1912"нинг стандартларни амалга оширувчи ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ҳамда АГМКга "темирйўлчилар" устидан ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган Владимир Бубаньялар киритилди.

Таянч ярим ҳимоячиси сифатида "Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов танланди. Иброҳимов гол урганини инобатга олмаганда ҳам ҳимояланишда жуда фаол ва фойдали ўйнади. Кўп бор ҳужумга ўтган рақиблардан тўпни олиб қўйди. Ярим ҳимоянинг марказидан Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") ва Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") ўрин олди. Ғиёсов "Бухоро" билан беллашувда битта гол урди ва Райевацнинг голига чиройли пас берди. Сидиқов эса "Навбаҳор" мағлуб этилган тўқнашувда фаол ўйин намойиш этди.

Вингерлар сифатида "Пахтакор"дан Жалолиддин Машарипов ва "Металлург"дан Суҳроб Нуруллоев танланди. Агар Элгужа Григалашвили бу турда хет-трик қайд этмаганида тур футболчиси катта эҳтимол билан Машарипов бўлиши мумкин эди. У жамоасининг уччала голида ҳам иштирок этди. Суҳроб Нуруллоев эса "Насаф"дан сафарда очко олинишини таминлаган голни чиройли тарзда киритди.

Рамзийнинг ҳужум чизиғига эса бу турда фантастик ўйнаб юборган Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") ва захирадан тушиб ўзини максимал даражада кўрсата олган Филип Райевац ("Бунёдкор") киритилди. Элгужа сафарда "Сўғдиёна"га учта гол урди, барча голлар ўйинчининг индивидуал мехнатлари эвазига киритилди. Филип эса Ғиёсовга бош билан пас берибгина қолмай, чиройли гол ҳам урди.


Рамзий терма жамоа (3-5-2)

Дарвозабон:
Павел Матяш (АГМК).

Ҳимоячилар: Марко Симич ("Пахтакор"), Владимир Бубанья (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912").

Марказий ярим ҳимоя чизиғи: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912").

Вингерлар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Суҳроб Нуруллоев ("Металлург").

Ҳужумчилар: Филип Райевац ("Бунёдкор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум").


Тур футболчиси - Элгужа Григалашвили

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика