Latest news

12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  0 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  3 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  22 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2

Суперлига. 3-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига. 3-тур рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 3-турида ёрқин ўйинлари туфайли тур рамзийсига киритилган футболчилардан иборат жамоани тақдим этамиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасининг тактик схемаси 3-5-2ни ташкил қилди.

Унга кўра, рамзий терма жамоа дарвозасига "Навбаҳор" посбони Ботирали Эргашев муносиб кўрилди. Ушбу кипер "Локомотив"га қарши баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлади ва ўйин давомида 6 маротаба сейв амалга оширди.

Уч нафар марказий ҳимоячилар сифатида "Бунёдкор" сафида қўрғонда ишончли турган Рустам Ашурматов, "Навбаҳор"да ишончли ва фойдали ўйнаган Томислав Пайович ҳамда "Бухоро"нинг легионер ҳимоячиси Марко Клисура ўрин олишди. Марко Клисура "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ўзининг янги жамоасидаги дебют ўйинини ўтказди ва мустаҳкам ўйини билан илиқ таассурот қолдирди.

Ярим ҳимоянинг таянч зонасида "Металлург" футболчиси Шаҳзод Шайманов қўйилди. Шайманов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда жамоасининг майдон марказида устуни бўлди. Футболчи нафақат рақиб ҳужумларини бузиш билан машғул бўлди, балки ҳужумларни ташкил этишда ҳам бирдек фаоллик кўрсатди. Ярим ҳимоя чизиғининг марказида эса "Бунёдкор"дан Сардор Собирхўжаев ҳамда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев ўрин олишди. Сардор Собирхўжаев тобора ўз спорт формасини тиклаётгани сезилиб турибди. Футболчи "Нефтчи" билан баҳсда анча ишончи ва фойдали ўйнади. Жамоасининг ягона киритилган голида ҳам айнан ушбу футболчи ассистентлик вазифасини аъо даражада бажарди. Аъзам Алиев эса "Локомотив" билан бўлган ўйинда нисбатан ўз позициядан бегона жойда ҳаракат қилди. Лекин шунга қарамай нотаниш нуқтада йўқолиб қолмаган Аъзам Алиев жамоаси ўйинини кучайтирди.

Қанот вингерлари сифатида "Насаф"дан Жасур Ҳасанов олинган бўлса, қарама-қарши қанотдан Тиаго Безерра ўрин олди. Ҳар иккала футболчи кечаги тур ўйинларида жамоаси ғалабасига муносиб улуш қўшишди. Безерра ҳам гол уриб, жамоаси фойдаси учун пенальти ишлаган бўлса, Ҳасанов "Насаф"нинг ҳар иккала голида ассистентлик вазифасини мукаммал бажарди. Жасур Ҳасанов айни пайтда бежизга 3та голга тўп узатма берган ҳолда ассистентлар рўйхатида якка пешқадамлик қилмаяпти.

Ҳужум чизиғига эса 3-турда ёрқин футбол кўрсатган Баҳодир Насимов ҳамда Бобир Абдихолиқовни қўйдик. Насимов "Бухоро" сафида жамоасининг муҳим голларидан бирига муаллифлик қилди ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ўзининг яхши тарафларини кўрсатди. "Насаф"нинг "найза"сига айланиб бораётган Бобир Абдихолиқов эса бу сафар ҳам майдонни голси тарк этмади.

Рамзий терма жамоа (3-5-2)

Дарвозабон: Ботирали Эргашев ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Томислав Пайович ("Навбаҳор"), Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Марко Клисура ("Бухоро")

Марказий ярим ҳимоя чизиғи: Шаҳзод Шайманов ("Металлург"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Аъзам Алиев ("Навбаҳор")

Вингерлар: Жасур Ҳасанов ("Насаф"), Тиаго Безерра ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов ("Бухоро"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика