Суперлига. 3-тур лауреатлари
19 mar 2022 16:30
News
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Металлург" клуби бу турда ўз майдонида "Сурхон"ни меҳмон қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу дурангда бекободликлар посбони Александр Лобановнинг ҳиссаси жуда катта бўлди, у бир неча бор рақибга гол уришга тўсқинлик қилди. "Металлург" посбони Александр Лобанов championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Олимпик" бу тур Тошкент дербисида амалдаги чемпион "Пахтакор" билан тўқнаш келди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни ёш олимпиячилар "шерлар"га қарши жуда яхши ўйнашди ва ижобий натижа қайд этишди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе бўлди.

Бу турда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Элгужа Григалашвили "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.

Бу йил Ўзбекистонга қайтган ва "Навбаҳор"да ўйнай бошлаган Жамшид Искандеров "Қўқон-1912" билан баҳсда жуда фойдали ўйнади. Айнан унинг иккита узатмасидан кейин Элгужа ва Марушич рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Шу тариқа, Жамшид Искандеров championat.asia талқинига кўра 3-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments