Latest news

11:35Луис Энрикенинг шаҳсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  1 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  1 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  2 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  1 09:00Флик Ямаль қачон сафга қайтишини маълум қилди  2 08:36Паулу Фонсека: "Бунга ҳаққимиз йўқ!"  0 08:11Викарио "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган  1 07:49"Реал Мадрид" Мартин Субименди учун курашга киришди  0 07:25Венсан Компани: "Яқин йилларда ПСЖнинг қатор футболчилари Месси, Неймар ва Ибрагимович даражасига чиқади"  3 05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  1 01:00Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор" 0:0  19 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  16

Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари News

Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида танаффус юзага келди.

Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб, диққат марказида бўлган воқеалар ҳамда фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки голни "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Динамо" дарвозасига урди. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки қизил карточка "Олимпик" ҳимоячиси Акбар Абдурасуловга кўрсатилди.

Навоийнинг "Қизилқум" клуби "Бунёдкор" майдонида учта тўп киритиб, уч очкони қўлга киритди.

"Нефтчи"нинг нигериялик ҳужумчиси Нсунгуси Эффионг клуб сафидаги илк расмий учрашувида дубль қайд этиб, "Сўғдиёна"га қарши ўйинда жамоасига уч очко тақдим этди.

 Суперлиганинг 2024 йилги мавсумидаги дастлабки нурсиз дуранг Олмалиқда ўтган ОКМК — "Андижон" учрашувида қайд этилди.

"Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комилов "Металлург"га қарши баҳсда жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этган ҳолда ҳисобни очди.

"Сурхон" дастлабки турда "Пахтакор"дан жавобсиз учта тўп қабул қилиб олди.

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг "Пахтакор" дарвозасига қўл билан урган голи инобатга олинмади. 

"Олимпик" футболчиларига кетма-кет иккинчи ўйинда қизил карточка кўрсатилди. Бу гал Асадбек Раҳимжонов майдондан четлатилди.

ОКМК футболчилари "Навбаҳор"нинг навбатдаги стандарт вазиятига қарши ҳимояланмоқда.

"Андижон" ўз майдонида "Бунёдкор"ни учрашувда ҳисобни очган ҳужумчи Лука Згурскийнинг рақамига мос ҳисобда тор-мор этди.

Усмонали Исмоналиев мана шу қилиғи учун қизил карточка олди.

Дастлабки икки турдаги шармандали мағлубиятлардан сўнг "Бунёдкор"нинг хорватиялик бош мураббийи Иван Бубало истеъфога чиқарилди.

"Пахтакор"га қарши ўйинда жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "Локомотив" ҳужумчиси Иван Булатович хурсандчилигини либосини ечган ҳолда нишонлади. Қизиғи, у либоси остидан худди шундай либосни кийган эди.

"Металлург"га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган "Нефтчи" дарвозабони Санжар Қувватов болбой билан маслаҳатлашмоқда.

 "Спорт" телерадиоканали оператори томошабинлар тўртта гол гувоҳига айланган "Сўғдиёна" — "Олимпик" учрашувидан дастлабки лавҳаларни эфирга узатмоқда.

"Сурхон" ҳимоячиси Егор Кримец ва "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ўртасидаги учрашувдан кейин кичик жанжал юзага келди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев иккала футболчига қизил карточка кўрсатди.

"Бунёдкор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланган Анвар Ғофуров дастлабки ўйинидаёқ чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор"дан очко тортиб олди.

ОКМКнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нодирбек Абдураззоқов "Динамо" дарвозасига жамоасининг учинчи тўпини киритди.

"Металлург" жарима майдонида "Динамо" футболчиси Анвар Ҳожимирзаев йиқилди.

ОКМК ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор"га қарши ўйинда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

"Андижон" футболчилари "Насаф" дарвозасига урилган голни шундай нишонлашди.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Пахтакор" майдонида рақиб дарвозасига учинчи голини урмоқда. Хет-трик қайд этган футболчи жамоасига 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди.

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе 90+5 дақиқада пенальтидан "Сурхон" дарвозасига тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Олимпик" ҳужумчиси Алишер Одилов "Нефтчи" дарвозасига учрашувдаги ягона голни уриб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

Суратдаги футболчини топинг. Қайси учрашув эканлигини пайқагандирсиз.

552 кунлик жароҳатдан сўнг майдонга қайтган "Бунёдкор" футболчиси Тоҳир Тўхтасинов "Динамо"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушди ва орадан бир дақиқа ўтгач, қўполлик учун майдондан четлатилди.

"Сўғдиёна" — "Қизилқум" учрашуви бошланиш арафасида турибди.

"Андижон" ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди.

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Локомотив"га қарши ўйиндаги баҳсли ҳолатдан сўнг шогирдларини, ҳакамлар эса мутахассиснинг ўзини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Мазкур ўйинда наманганликлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

"Бунёдкор" футболчиси Тони Йович ва унинг ёш мухлиси

"Пахтакор" футболчиси Беҳруз Асқаров "Металлург"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. Шунга қарамай, мазкур баҳсда пойтахтликлар устун келишди.

"Насаф" ҳужумчиси Зоран Марушич ОКМК дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг сафардаги 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

"Пахтакор" устози Максим Шацких Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Тимур Кападзега "Олимпик"га қарши баҳс олдидан зарбоф тўн кийдирди. Учрашувда "шерлар" ғалаба қозонди.

"Нефтчи" ва "Андижон" ўртасидаги учрашув арафасида стадион узра самолёт парвоз амалга оширди.

Мазкур водий дербисида "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов супер гол урди.

Суперлига тўпурарларидан бири Люпче Дориевнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи ҳам жамоасининг мағлубиятдан қутулиб қолишига ёрдам бера олмади.

"Динамо" дарвозасини ишғол қилган "Сурхон" ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов голни шундай нишонлади.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Локомотив"га қарши ўйиндан сўнг мухлисларидан бири билан кўришди.

"Олимпик" футболчиси Аҳмадулло Муқимжонов "Қизилқум" дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилди.

Дунёнинг энг машҳур мухлисларидан бири "Бобур Арена"да "Металлург"га қарши ўйн олдидан ўз услубида мухлисларга салом йўллади.

Водий дербисидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Нефтчи" учрашувининг 90+4 дақиқасида Филип Иванович бош билан "Нефтчи" дарвозасига тўп киритиб, жамоасига муҳим ғалаба тақдим этди.

Кучли ёмғир бўлишига қарамай, ОКМК — "Сўғдиёна" учрашувига ташриф буюрган томошабинлар 90 дақиқа давомида нақ 8 та гол кўришга муваффа бўлишди.

"Пахтакор" етакчиси Драган Черан "Динамо"га қарши ўйинда пенальтидан ҳисобни очди.

Илгиз Танташев "Сурхон" — "Насаф" учрашувидаги баҳсли ҳолатни ВАР монитори орқали кўриб чиқмоқда.

"Бунёдкор" мухлислари "Локомотив"га қарши ўйинда "Мурод Алиев out" деб ёзилган баннерни кўтаришди.

"Андижон" мухлиси Ҳасанбой Дўстматов клубнинг "Олимпик"га қарши сафар учрашувига ташриф буюрди.

"Аждар" майдон четида "Насаф"ни "Динамо"га қарши учрашувда қўллаб-қувватламоқда.

"Пахтакор" дарвозасбони Павел Павлюченко "Қизилқум"дан гол қабул қилиб олди.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ОКМК дарвозабони Валижон Раҳимов қайтара олмади.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпче Дориев "Бунёдкор"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов "Сурхон" дарвозаси томон "қайчи" усули зарба беришга уриниб кўрди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Олимпик"га қарши ўйинда бурчак зарбаси амалга оширмоқда.

"Сурхон" ярим ҳимоячиси Беҳруз Шайдулов "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалабадаги ягона голни урди.

"Бунёдкор" — "Нефтчи" учрашувига ташриф буюрган футбол мухлислари.

Мазкур учрашувда "Нефтчи" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

"Пахтакор"га қарши учрашувда бош қисмидан жароҳат олган Бектемир Абдуманнонов шериги томонидан узатмаган шикастланган таъна аъзоси билан зарба йўлламоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "Локомотив"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

"Олимпик" футболчиси Иброҳим Ибрагимов "Динамо"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

"Нефтчи" футболчилари ва мухлислари "Сурхон"га қарши ўйинга ҳозирланишмоқда.

"Пахтакор" — "Навбаҳор" учрашувида кучлар тенг келди.

"Сурхон" ва "Металлург" ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган "мухлис".

"Олимпик" ва ОКМК футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда.

"Нефтчи"га қарши ўйинга ташриф буюрган "Насаф" мухлислари.

"Навбаҳор" — "Қизилқум" учрашувини бошқариб борган ҳакамлар майдонни хавфсизлик ходимлари ёрдамида тарк этмоқда.

ОКМК "Пахтакор" дарвозасига тўртта гол урди.

"Локомотив" дарвозабони Суҳроб Султонов "Сўғдиёна"дан иккита гол қабул қилиб олди.

"Олимпик"га қарши ўйинда майдондан четлатилган "Сурхон" футболчиси Нодирхон Неъматхонов майдон четида турган болбойдан аламини олди. Кейинчалик футболчи бу ҳаракати учун узр сўради.

"Метуллург" дарвозабони Раҳим Давронов "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

"Андижон" мухлислари "Навбаҳор"га қарши водий дербисига шай ҳолатда.

Ўғил ёки қиз.

"Андижон"га учралган мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди.

"Локомотив"нинг ёш юлдузи Лазизбек Мирзаев Championat.asia фотографи билан бирга.

"Металлург" ҳимоячиси Керим Палич "Олимпик"нинг футболкасида ёзилган рақимига монанд гол уришига тўсқинлик қила олмади.

"Пахтакор" футболчиси Дониёр Абдуманнопов "Нефтчи" жамоасига жамоасининг иккинчи голини урмоқда.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика