Суперлига-2020. Бугун Муборак ва Олмалиқда ўйинлар бор
29 feb 2020 11:44
News
Суперлига-2020. Бугун Муборак ва Олмалиқда ўйинлар бор
"Машъал" – "Сўғдиёна"
29 февраль 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 14:30
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Муборакда Суперлигага қайтган "Машъал" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс соат 14:30да бошланади. Стадионга кириш мутлақо бепул.
“Машъал” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 26 бор куч синашишган. “Машъал” ҳисобида 11 ғалаба, “Сўғдиёна”да эса 7 та ғалаба мавжуд. 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Газчилар” томонида: 34:26. Ўзаро ўйинларда “Машъал” жамоамизда 41 очко, “Сўғдиёна ” 29 очкони қўлга киритган. “Машъал”нинг энг йирик ғалабаси 5:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.
“Машъал” майдонида ўтган барча учрашувлар:
13.10.2017 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
16.09.2016 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
18.09.2015 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
03.08.2014 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:2
21.05.2011 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» — «Сўғдиёна» 3:0
15.04.2005 «Машъал» — «Сўғдиёна» 5:1
10.03.2004 «Машъал» — «Сўғдиёна» 0:1
16.11.2002 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:0
31.05.1996 «Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
07.10.1995 «Машъал» — «Сўғдиёна» 2:0
|
Mashal Mumin Meliev - 2', Nikita Pavlenko - 12', Najmiddin Normuradov - 90' |
Superliga. Round 1 29/02/2020, 14:30 0
:
3
Finished
|
Sogdiana |
АГМК – "Металлург"
29 февраль 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 16:45
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Тимур Гайнуллин, Александр Сидоров, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Арслон Ҳотамов
Комиссар: Александр Давиденко
Олмалиқда эса Тошкент вилояти дербиси бўлиб ўтади. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клуби Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. Учрашув соат 16:45га белгиланган.
Тошкент вилояти жамоалари дербиси энг муросасиз ўтадиган ўйинлардан ҳисобланади. Бу жамоалар 2008 йилдан буён 24 та ўзаро учрашув ўтказишган бўлишса, шулардан фақат 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилганлиги фикримиз далилидир. Томонлар эса 11 тадан ўйинда зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 46:45, олмалиқликлар битта тўп фарқи билан олдинда боришмоқда.
АГМК ва “Металлург”нинг Олмалиқда кечган барча учрашувлари:
29.03.2008 АГМК – “Металлург” – 1:0
07.03.2009 АГМК – “Металлург” – 2:1
25.09.2010 АГМК – “Металлург” – 3:2
12.05.2011 АГМК – “Металлург” – 4:1
20.05.2012 АГМК – “Металлург” – 3:2
25.08.2013 АГМК – “Металлург” – 2:1
16.03.2014 АГМК – “Металлург” – 3:2
30.05.2015 АГМК – “Металлург” – 2:1
09.04.2016 АГМК – “Металлург” – 2:0
18.05.2017 АГМК – “Металлург” – 1:0
17.08.2018 АГМК – “Металлург” – 2:3
28.06.2019 АГМК – “Металлург” – 1:1
|
OKMK Mate Vatsadze - 9' |
Superliga. Round 1 29/02/2020, 16:45 1
:
1
Finished
|
Metallurg Abror Toshqoziyev - 28' |
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments