Latest news

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  21 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  38 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Суперлига-2018. Майдонга тушган энг фахрий футболчилар ТОП-10 News

Суперлига-2018. Майдонга тушган энг фахрий футболчилар ТОП-10

Ўқувчиларимизга якунига етган мавсум ҳақидаги маълумотлар беришда давом этамиз.

Бу сафар 2018 йилги Суперлигада майдонга тушган энг фахрий футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Анвар Бердиев (11.05.1978)
Клуби:
"Нефтчи"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 12 та ўйин, 1 та гол

Бу йил майдонга тушган энг фахрий футболчи "Нефтчи" ҳужумчиси Анвар Бердиев бўлди. 1978 йилда туғилган тўпурар 40 ёш, 202 кунлигида Суперлигада тўп тепди. Мураббийлар тажрибали футболчини асосан захирадан майдонга туширишди. Мавсум давомида 12 та ўйинда қатнашган Бердиев Фарғонада "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу йил гол урган энг фахрий футболчи номига ҳам сазовор бўлди. Бердиев бу йил Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 500-учрашувини ўтказди.



Анвар Ғофуров (14.05.1982)
Клуби:
"Бунёдкор"
Амплуаси: Ҳимоячи
Статистикаси: 17 та ўйин, 1 та гол

"Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуров бу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. 36 ёшли футболчи якунига етган мавсумда 17 бор майдонга тушди ва шундан 15тасида тўлиқ ўйнади. "Сўғдиёна" билан баҳсда рақиб дарвозасига тўп киритишнинг ҳам уддасида чиққан Ғофуров негадир Суперлиганинг иккинчи босқичида умуман майдонга тушгани йўқ. Катта эҳтимол билан Ғофуров кейинги мавсум "Бунёдкор"да ўйнамайди.




Маъмур Икромов (12.06.1982)
Клуби: 
"Локомотив"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 2 та ўйин, -1 та гол

Бир неча йилдан буён "Локомотив"нинг захира дарвозабони деган номни ҳеч кимга бермаётган Маъмур Икромов 2018 йилги Суперлигада ўйнаган энг ёши катта посбон бўлди. 36 ёшли дарвозабон бу йил иккитагина ўйинда майдонга тушди ва битта гол ўтказиб юборди.

Муроджон Зуҳуров (23.02.1983)
Клуби
: "Бунёдкор"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 14 та ўйин, -14 та гол

Рейтингимиздаги яна бир дарвозабон - Муроджон Зуҳуров. "Бунёдкор"нинг 35 ёшли посбони якунига етаётган йилда 14 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан худди шунча тўп олиб чиқди.

Камолиддин Тожиев (03.05.1983)
Клуби:
"Пахтакор"
Амплуаси: Ҳимоячи
Статистикаси: 7 та ўйин

Бир неча йилдан буён "Пахтакор" таркибида ўйнаб келаётган Камолиддин Тожиев ҳам эндиликда фахрийлар қаторига кириб бўлди. 35 ёшли ҳимоячи учун 2018 йил у қадар омадли ўтгани йўқ. Шота Арвеладзе бошқа ҳимоячиларга кўпроқ ишонч билдирди. Тожиев 7 та ўйинда майдонга тушди ва атига 3тасида тўлиқ ҳаракат қилди. Мавсум сўнггида Тожиевларнинг ўртанчасига "Пахтакор" раҳбарияти томонидан тўн кийдирилди. Шу боис ҳимоячи янги мавсумни бошқа клубда ўтказиши мумкин деб тахмин қиламиз.




Игнатий Нестеров (20.06.1983)
Клуби:
"Локомотив"
Амплуаси: Дарвозабон
Статистикаси: 30 та ўйин, -27та гол

"Локомотив"нинг асосий посбони Игнатий Нестеров ҳам рейтингимиздан жой олди. 1983 йилда таваллуд топган дарвозабон бу йил Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 400-учрашувини ўтказди. 2018 йилги мавсумда Нестеров 30 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказди.




Жасур Ҳасанов (02.08.1983)
Клуби
: "Насаф"/АГМК
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Статистикаси: 28 та ўйин, 3 та гол

2003 йил Нестеров билан бирга ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Жасур Ҳасанов ҳам фахрий фуболчига айланди. 35 ёшли ярим ҳимоячи бу йилги мавсумни "Насаф" сафида бошлади ва ёзда АГМК сафига кўчиб ўтди. Жами 28 та ўйинда майдонга тушган Ҳасанов 3 та гол урди ва 12 марта шерикларига голли пас оширди.




Игорь Таран (29.12.1983)
Клуби:
"Қўқон-1912"/"Нефтчи"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 15 та ўйин, 1 та гол

"Шўртан"даги ўйинлари орқали танилган Игорь Таран 2018 йилги мавсум иккита клубда ўтказди. Дастлаб "Қўқон-1912"да ҳаракат қилган ҳужумчи трансферлар ойнаси пайтида водийнинг бошқа бир клуби "Нефтчи"га ўтди. 15 та учрашувда майдонга тушган Таран битта гол урди. Бироқ 29 декабрь куни 35 ёшга тўладиган ҳужумчи фақат битта учрашувда тўлиқ ўйнаганини ҳам қўшиб қўйиш лозим.

Носирбек Отақўзиев (30.01.1984)
Клуби:
"Қўқон-1912"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 25 та ўйин, 2 та гол

Сўнгги йилларни "Қўқон-1912"да ўтказган Носирбек Отақўзиев бу мавсум 25 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида жами 351 та ўйин ўтказди.

Неманья Йованович (03.03.1984)
Клуби
: "Қизилқум"
Амплуаси: Ҳужумчи
Статистикаси: 28 та ўйин, 6 та гол

Рейтингимиздаги яккаю-ягона легионер Неманья Йованович бўлди. "Қизилқум" ҳужумчиси 34 ёшида 28 та баҳсда майдонга тушди ва 6 марта рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Сербиялик футболчи кейинги йил ҳам юртимизда ўйнайдими ёки йўқми буни вақт кўрсатади.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика