Latest news

16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  0 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  10 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4

Суперлига-2018. Дастлабки турга 80617 томошабин келди News

Суперлига-2018. Дастлабки турга 80617 томошабин келди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган барча 6та ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувларни кўриш учун стадионларга жами 80617 нафар томошабин ташриф буюрди. Ўртача ҳар бир баҳсга 13436 мухлис тўғри келади.

Энг кўп томошабин Фарғонадаги "Истиқлол" стадионига келди. "Нефтчи" - "Насаф" учрашувини стадиондан 19632 томошабин кузатиб борди.

Энг кам томошабин эса Бекободда "Металлург" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашувни кузатди - 8175.

Умуман олганда 6та ўйиннинг фақат биттасида стадионга 10 мингдан кам одам келди.


Суперлига-2018. Дастлабки тур томошабинлар ташрифи

"Қизилқум"- "Локомотив". 11814 томошабин

“Нефтчи” – “Насаф”. 19632 томошабин

“Бухоро” – “Қўқон-1912”. 13495 томошабин

“Бунёдкор” – АГМК. 12475 томошабин

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". 15026 томошабин

“Металлург” – “Навбаҳор”. 8175 томошабин


Қизиқарли фактлар

- Ўтган мавсум "Қизилқум"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 10103ни ташкил этганди.

- 2017 йил "Нефтчи"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 8117ни ташкил этганди.

- Ўтган йил "Бунёдкор"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 13004 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 12475 мухлис келди.

- Ўтган мавсум "Пахтакор"нинг уй ўйинларидаги томошабинлар рекорди 11067 ни ташкил этганди.

- 2017 йил "Металлург"нинг ўз уйида ўтказган 15та учрашувига жами 15653 томошабин келганди. Бу йил 1-турнинг ўзига 8175 мухлис келди.

Rating: +116   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика