Latest news

21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  17 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  19 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4

Суперлига-2018. 10-турдан кейин энг кўп мухлис “Бунёдкор”да News

Суперлига-2018. 10-турдан кейин энг кўп мухлис “Бунёдкор”да

Суперлига баҳслари қизғин палласига кириб бормоқда.

Учрашувлар шиддати ва муросасизлиги, стадионларда мухлислар учун яратилаётган шароитлар ва ташкил этилган оилавий секторлар, уюштирилаётган концерт дастурлари, шунингдек турли хил акциялар самараси ўлароқ ишқибозлар стадионлар томон ошиқишмоқда.

Суперлига 10-туридан кейин мухлислар ташрифига эътибор қаратар эканмиз, бу борада яққол пешқадамлик Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига тегишли бўлиб турганини гувоҳи бўламиз. Сир эмаски, аввалги мавсумларда “қалдирғочлар” мухлислар ташрифи борасида паст кўрсаткичга эга эдилар. Бу айни ҳақиқат. Мисол учун 2017 йилги чемпионат баҳсларида “Бунёдкор” умумий ҳисобда жами 13004 мухлис йиққанди, холос.


2018 йилги чемпионат формати ўзгариши, баҳсларнинг муросасиз ўтаётгани, қолаверса, мухлислар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва улар учун ташкил этилаётган шоу-дастурлар самараси натижасида, футбол мухлисларининг стадионларга ташрифи кескин ошди. Бу жиҳат “Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларда ҳам яққол сезилмоқда.


Суперлига 10-тури якунлангач, мухлислар ташрифи борасида “Бунёдкор” юз минглик маррани забт этган биринчи жамоа бўлди. Миржалол Қосимов шогирдларининг уй учрашувларини томоша қилиш учун ҳозирча умумий ҳисобда 103236 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ўртача ҳисобда ҳар бир учрашувга 17206 нафардан тўғри келади.

“Бунёдкор” футбол клуби кейинги уй учрашувларини ҳам янада юқори савияда ташкил этишга интилади ва навбатдаги баҳсларда ҳам мухлислар учун ажойиб шоу дастурлари билан биргаликда стадион ва унинг атрофида етарли шарт-шароитлар яратилишида максимал меҳнат қилади. Энг асосийси – Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” футбол жамоаси майдонда максимал шижоат билан фақат ва фақат мухлислар учун ўйнашда давом этади.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика