Latest news

19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  7 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  12 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4

​Суперлига: 19-тур лауреатлари аниқланди ФОТО News

​Суперлига: 19-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 18-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини: "Локомотив" - "Бунёдкор"

Суперлига 19-туридан ўрин олган марказий учрашув Тошкентда бўлиб ўтди. "Бунёдкор"ни қабул қилган "Локомотив" иродали ғалабани қўлга киритди. Ўйин ҳар томонлама юқори даражага жавоб берди ва мухлислар чиройли футбол томоша қилишди.

Учрашувда дастлаб "қалдирғочлар" Филип Райевацнинг индивидуал ҳаракатлари ва Хуршид Ғиёсовнинг бирга-бир вазиятдан ақлли зарба бериши эвазига ҳисобни очишди. 1-бўлимнинг охирги сонияларида Сардор Мирзаев боши билан гол уриб мувозанатни тиклади. Очиғи, ўша ҳолатда гол бормиди ёки йўқ буни трансляцияда аниқ кўришнинг имкони бўлмади. Ҳаммасини ҳакамлар қарори белгилади. Иккинчи бўлимда эса амалдаги чемпионлар Анзур Исмоилов ва Сардор Рашидовларнинг голлари эвазига иродали ғалабани тантана қилишди.


Тур мухлислари - Наманганда

Бу сафар ҳам ўтган турдаги каби "Навбаҳор" мухлислари бошқалардан ажралиб туришди. Наманганда "Пахтакор"га қарши ўтган баҳсда стадионга 21450 нафар ишқибоз ташриф буюрди. "Марказий" стадионида 90 дақиқа олқишлар тўхтамади ва "Навбаҳор" мухлислари яна бир бор энг яхши деб эътироф этилди.


Тур ҳаками - Наваф Шукрулла

"Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсини бошқариб борган Наваф Шукрулла бригадаси учрашувни аъло даражада ўтказди. Шукрулла жиддий хато қилмади ва кескин, асабий ва курашларга бой ўтган тўқнашувдан бор йўғи иккита сариқ карточка билан чиқиб кетди. Шу боисдан Наваф Шукрулла 19-турда ишлаган ҳакамлар орасида энг яхшиси деб топилди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб бормоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда ҳам энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.

"Пахтакор" матбуот хизмати ходими - Марат Аксанов.


Тур иқтибоси - Ҳамиджон Актамов: "Антифутбол намойиш этиб ғолиб чиқишни шахсан мен истамасдим"

"Қизилқум" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов бухороликларнинг охирги дақиқаларда антифутбол намойиш этишгани ҳақида гапирди.

"Биз чиройли ўйин кўрсатиб, ғалабага эришишни истагандик. Йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича уларга эътирозим йўқ. 90 дақиқа ҳужум қилиб, битта қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик.  Иккита ҳужумчимиз ҳам сўнгги нуқтани қўйишга оқсашди. Жудаям аламли мағлубият бўлди. Балки ўйинлар ораси яқин бўлгани учун тикланиш жараёни қийин кечгандир. Рақиб эса охирги дақиқаларда антифутбол намойиш этди. Бунақа ўйин билан ғолиб чиқишни, шахсан мен истамасдим", - деди Актамов.


Тур голи - Хуршид Ғиёсов

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг "Локомотив" дарвозасига киритган голи тур голи дея эътироф этилди. Филип Райевац аввалига Садриддин Абдуллаевни енгил ҳаракат билан доғда қолдирди, кейин эса 3 нафар рақиб орасидан кесма пас билан Ғиёсовни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ўз навбатида Хуршид ҳам Нестеров қаршисида совуққонлик билан ақлли зарба берди ва тўпни Игнатнинг устидан ошириб дарвозага жойлади.


Тур дарвозабони - Роман Абдулов

Бу турда ўзини кўрсатган дарвозабонлар кўп бўлди. Суюнов, Турсунбоев ва Зуҳуров яхши ўйин намойиш этишди. Аммо, тур дарвозабони бўлишга энг муносиби АГМК кипери Роман Абдулов бўлди. Асосий посбон Павел Матяш дисквалификация қилинган бир паллада Абдулов жамоаси жонига оро кирди. Роман ўйин давомида 4та сейвни амалга оширди. Айниқса, Бобир Абдихолиқов ва Одил Ҳамробековларнинг "ўлик" зарбаларини қайтаргани таҳсинга сазовор.


Тур мураббийи - Илҳом Мўминжонов

"Навбаҳор" ушбу турда ўз майдонида чемпионат пешқадами "Пахтакор"ни қабул қилди. Наманганликлар юлдузли таркибга эга "шерлар"ни 1:0 ҳисобида таслим қилишди. Қайсидир маънода 6 очколик ўйинда "Пахтакор"ни мағлуб этгани учун "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжонов ҳақли равишда турнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.


Тур футболчиси - Сардор Мирзаев

Амалдаги чемпион "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев 19-турнинг марказий учрашувида "Бунёдкор"га қарши ўзини кўрсатди. Аввалига ўз голи билан қийин аҳволда турган жамоасини руҳлантирган бўлса, охирги дақиқаларда биргина узун пас билан Сардор Рашидовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Учрашув давомида ҳам Мирзаев жуда фаол бўлди ва тур футболчиси бўлишга муносиб эканлигини исботлади.


Рамзий: 3-5-2

Дарвозабон: Роман Абдулов (АГМК).

Ҳимоячилар: Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Игорь Голбан ("Навбаҳор").

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Арслонмурот Амонов ("Бухоро"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912").

Ҳужумчи: Ислом Исоқжонов ("Металлург"), Зоҳид Абдуллаев("Металлург").


Тўпурарлар:
1. Марат Бикмаев ("Локомотив") - 9 (3 пенальти)
1. Тиаго Безерра ("Пахтакор) - 9
1. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 9 (6 пенальти)
2. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 8 (1 пенальти)
2. Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") 8 (барчаси пенальти)
2. Йован Жокич (АГМК) - 8 (6 пенальти)
3. Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") - 7


Ассистентлар:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 8
2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
2.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
2.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
2.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 5
2.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 5
3.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 4
3.Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор") - 4
3.Драган Черан ("Пахтакор") - 4


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика