Latest news

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  258 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  6 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди News

Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК ҳамда “Нефтчи” – “Андижон” баҳслари бош ҳакамлари ўзгартирилганини маълум қилади.

Қуйида ушбу ўзгаришларнинг батафсил сабабини келтириб ўтамиз.

“Навбаҳор” – ОКМК учрашуви учун бир неча кун олдин тайинлов олган фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев ўйинга тайёргарлик вақтида жароҳат олгани боис, ушбу муҳим баҳсни бошқара олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками бўлиши кутилган Ильгиз Танташев юқорида таъкидлаганимиз, 17-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” баҳсида йўл қўйган хатоси туфайли 18-турдаги бу учрашувдан четлатилди (ҳозирча унинг иши Ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилмоқда ва якуний жазо тайинлангани йўқ). Шу туфайли, Олим Тўйчибоев ўрнига Темур Тўхтасинов ушбу учрашувда бош ҳакамлик қилса, ВАР ҳаками вазифасини Ильгиз Танташев ўрнига эса Акобирхўжа Шукуруллаев бажариб беради.

“Нефтчи” – “Андижон” баҳси Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши ҳамда телевидениенинг барча кўчма телевизион станциялари ушбу байрамни ёритиш билан банд бўлиши сабабли, бу баҳсда ВАР технологиясидан фойдаланилмаслиги маълум қилинди. Натижада, марказ ушбу ўйиннинг даражасидан ва келтирилган сабаблардан келиб чиқиб, учрашувга ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевни бош ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика