Latest news

01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  0 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Суперлига. 14-турдан қолдирилган ўйинлардаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан қолдирилган 3 та учрашув якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: «Олимпик» - «Насаф» ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 59-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев ВАР орқали ҳолатни ўргангач, қаршиликларнинг 77-рақамли вакили сал олдинроқ тўпни қўл билан ўйнаганини қайд этди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Дастлаб меҳмонлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнаган. Бу каби ҳолларда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.


2-вазият. «Олимпик» - «Насаф» тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.


«Олимпик» - «Насаф» учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасидан сўнг қулай вазиятга эга бўлди ва 10-рақамли футболчи бош билан тўпни майдон эгалари дарвозасига киритди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев гол урилгунга қадар меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фол қайд этмаган, дея баҳолади. ВАР орқали ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибининг ортидан зарба берган. Бу каби ҳолларда гол инобатга олинмаслиги ва жарима зарбаси белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.


3-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 21-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган термизикларнинг 3-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 23-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 28-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда пойтахтликлар посбони қўполлик ишлатиб уни тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда посбон қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  фол қайд этган, аммо ҳужумчи рақиб дарвозасига нисбатан ўткир бурчакка қараб кетаётгани боис вазият қизил карточка беришга арзимайди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


5-вазият. «Пахтакор» - «Сурхон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


«Пахтакор» - «Сурхон» учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 23-рақамли аъзоси билан тўқнашиб кетди. Гарчи у тўпга биринчи теккан бўлсада, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига зарба берди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган, аммо биринчи тўпга теккани учун вазият қизил карточка беришга арзимайди. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун сариқ карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




→ Ҳакамлар "Насаф"га ёрдам берадими? Улар "Сурхон"га қарши ўйинда "Пахтакор"ни ўлдиришдими? 14 ва 16-тур учун ҳакамлик таҳлили

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика