Latest news

16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  0 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6

Суперлига: 11-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига: 11-тур лауреатлари аниқланди

Суперлиганинг 11-тури якунланди ва биз анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини эълон қиламиз.

Тур ҳаками - Равшан Эрматов

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Қаршидаги "Марказий" ўйинни жуда одилона ва бехато бошқаришди. Айниқса Чераннинг жарима майдончаси ичида йиқилганда ва Машариповга нисбатан қоидабузарликни тўғри аниқлай олган Эрматов сўзсиз тур ҳаками номинацияда ғолиб бўлди. Қайд этиш керакки, Равшан Эрматов кетма-кет учинчи маротаба энг яхши ҳакам деб топилмоқда.

Тур ўйини - "Насаф" - "Пахтакор" (2:3)

Қаршида ўтган марказий учрашув кутилганидек шиддатли ва муросасиз ўтди. Учрашувда мухлислар жами бешта голга гувоҳлик қилишди. Ўйин мундарижаси ҳам воқеаларга бой бўлди. Тезкор гол, тезкор жавоб тўпи. Якунда эса иродали ғалаба. "Насаф" ҳам, "Пахтакор" ҳам ишқибозларга чиройли ва ҳужумкор футбол тақдим этишди. Бу тўқнашув ўз статусига тўла мос равишда ўтди.

Тур мухлислари - "Қўқон"да

Водий дербисини қабул қилган Қўқон шаҳрида маҳаллий ишқибозлар ажойиб муҳитни ярата олишди. Қўқонлик ишқибозлар бутун баҳс давомида жуда фаоллик билан ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб туришди. Шу боисдан ҳам ушбу турдаги энг яхши мухлислар номинациясида "Қўқон-1912" ишқибозлари энг яхши бўлишди.

Тур матбуот хизмати - "Қизилқум"

Суперлиганинг 11-турида ўйин атрофи ва учрашув тафсилотларини ёритишда "Қизилқум" матбуот хизмати ҳам жуда яхши ишлади. Гарчи меҳмонда иштирок этишганига қарамасдан Азиз Нурий қўл остидаги бўлим жуда фаол ва самарадор ишлади. Шу боисдан ҳам бу гал турнинг энг яхши матбуот хизмати номинациясида "Қизилқум" матбуот котиби Азиз Нурий ғолибликни қўлга киритди.

Тур иқтибоси: "Рақибни кучсизлантириш сиёсатини ўз вақтида "Милан" амалга оширган, "Пахтакор" эмас"

"Пахтакор" устози Шота Арвеладзе "Насаф"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" рақибни кучсизлантириш трансфер сиёсатини олиб бормаслигини билдирди ва қуйидагиларни айтиб ўтди.

"Биз рақибни кучсизлантириш учун трансферларга қўл урмаймиз. Бу ишни 80-90 йиллар "Милан" амалга оширган. Мен бу тактикадан хабардорман. Чунки "Милан" пайтида бу иш билан шуғулланган", (c) Шота Арвеладзе

Тур голи - Арслонмурот Амонов

Суперлиганинг 11-турида чиройли голлар кам бўлмади. Аммо уларнинг ичида "Бухоро" вингери Арслонмурот Амоновнинг "Локо" дарвозасига йўллаган шедевр голи турни чинакамига безаб берди, десак муболаға бўлмайди. Шу тариқа Арслонмурот Амоновнинг киритган голи яққол устунлик билан тур голи дея эътироф этилди.


Тур дарвозабони - Ботирали Эргашев

Ушбу турда деярли барча жамоалар гол ўтказиб юборишди. Фақатгина АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлай олишди. АГМК дарвозабони Павел Матяшга Бекободдаги баҳсда умуман иш топилмади. "Навбаҳор" кипери Ботирали Эргашев эса нисбатан қолган ҳамкасбларидан фаолроқ кўринди. Эргашев "Қизилқум"га қарши баҳсда ўз дарвозаси томон йўлланган 3та аниқ зарбани бартараф этишда жонбозлик кўрсатди ва тур дарвозабони сифатида эътироф этилди.

Тур мураббийи - Шота Арвеладзе

Бу гал тур мураббийи номинациясида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ғолиб деб топилди. Қаршидаги жуда қийин ва принципиал учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритган Арвеладзе турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Марказий баҳс тақдирини ҳал этган асосий фактор, яъни керакли пайтда тўғри футболчини майдонга туширгани ҳам ўйин натижасини ўз фойдасига ҳал этишда бевосита хизмат қилди.

Тур футболчиси - Жалолиддин Машарипов

Суперлиганинг 11-турида энг яхши футболчи деб "Пахтакор" аъзоси Жалолиддин Машарипов эътироф этилди. Машарипов "Насаф"га қарши баҳсда жамоаси ғалабасига жуда катта ҳисса қўшди. Биринчи голга муаллифлик қилган Машарипов, ўйин тақдирини ҳал этган пенальтини ишлади. Шунингдек, бутун баҳс давомида ўз қанотидан рақиб ҳимоясига кўпгина ташвиш туғдириб турди. Шу тариқа Машарипов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика