Суперлига. 11-тур лауреатлари
29 jun 2021 14:06
News
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
Қаршининг "Насаф" клуби бу тур сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди. "Насаф" ажойиб ўйин кўрсатди ва Яйпандан уч очко билан қайтди. Шу туфайли Рўзиқул Бердиев championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Насаф" "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонишида меҳмонлар посбони Умиджон Эргашевнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Бундан ташқари ўйин сўнггида Эргашев рақиб футболиси билан тўқнашиб кетди ва хушини йўқотди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 11-турнинг энг яхши дарвозабони Умиджон Эргашев бўлди. Championat.asia сайти Умиджонга тезроқ сафга қайтишига тилакдош!

Бу турда "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев "Бунёдкор" дарвозасига чиройли гол урди ва у championat.asia талқинига кўра тур голи деб топилди.

"Пахтакор" бу тур "Сурхон" билан Тошкентда ўйнади ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "шерлар" сафида Турғунбоев дублга эришди ва жуда фаол ўйнади. Шу тариқа, Азизбек Турғунбоев championat.asia талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments