Latest news

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  7 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  5 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  7 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  13 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  21 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

Суперлига 1-турида 6та гол бўлди. Иккинчи турда нечта гол кўрамиз? News

Суперлига 1-турида 6та гол бўлди. Иккинчи турда нечта гол кўрамиз?

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг иккинчи тур баҳсларига старт берилади.

Бугун "Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилса, Суперлига дебютанти "Олимпик" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Қолган учрашувлар 10 ва 11 март кунлари бўлиб ўтади. 

Дастлабки тур голларга бой бўлмади. Мухлислар еттита баҳсда 6та гол гувоҳи бўлишди. Агар ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, бу 9тага кам дегани. Чунки ўтган йил Суперлига биринчи турида дарвозаларга жами 15та тўп киритилганди.

Телеграм каналимизга 1-турнинг ЭНГ КУТИЛМАГАН НАТИЖАСИ қайси мазмунида сўровнома қўйгандик. 10 минг нафарга яқин мухлис қатнашган сўровда энг кўп овозни (35 фоиз) "Металлург" - АГМК баҳси олди. Биласиз, Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоа илк турда кутилмаганда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу борада "Қизилқум" - "Локомотив" (2:0) учрашуви 27 фоиз билан иккинчи, "Наавбаҳор" - "Насаф" (0:0) беллашуви эса 18 фоиз билан учинчи бўлди. 

P.S. 2021 йилги Суперлига 2-турида 11та гол урилган экан. Бу сафар нечта бўлишини тур ўйинлари якунлангач билиб оламиз.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика